Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:01

Қозоқ расмийлари Жириновский баёнотидан норози


Россия Либерал-демократик партияси лидери Владимир Жириновский.
Россия Либерал-демократик партияси лидери Владимир Жириновский.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия Либерал-демократик партияси лидери Владимир Жириновский баёноти юзасидан Москвага норозилик нотаси йўлламоқчи.

Вазирлик матбуот котиби Жанбўлат Усенов Остона Россия расмийларидан депутат Жириновскийнинг сўзларига баҳо беришни сўраётганини баён қилди.

Якшанба куни Москвада ўтган бир йиғилишда Жириновский маркази Верний шаҳрида бўлган “Ўрта Осиё федерал округи”ни тузиш лозимлигини таъкидлаганди. Эслатиб ўтамиз, Верний ҳозирги Олмаота шаҳрининг эски номи бўлиб ҳисобланади.

Олмаотада туғилиб ўсган Жириновский 23 февраль куни сўзлаган нутқида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Россиянинг бир субъекти ўлароқ битта федерал округга жамланиши кераклигини урғулаган. 2005 йили шу каби бетакаллуф гаплари учун Жириновский Қозоғистонда бир муддат исталмаган шахсга айланганди.

Россия Либерал-демократик партияси лидерининг “Ўрта Осиё федерал округи”ни тузиш тўғрисидаги гапларига расмий Тошкент ҳозирча ҳеч қанақа муносабат билдиргани йўқ.

Айни пайтда Жириновскийнинг бу гаплари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бўлган ўзбекистонликлар орасида қизғин муҳокама қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG