Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:09

Қрим республикаси ва Севастополни Россияга қўшиш келишуви имзоланди


18 март куни Россия президенти Владимир Путин Қрим масаласида нутқ сўзлади ва Қрим республикаси ҳамда Севастополь шаҳрини федерация таркибига қўшиш қарорини маълум қилди. Бу баёнотдан бир неча дақиқа ўтиб, президент Путин қарорини тарих саҳифаларига муҳрлаган келишувни имзолаш маросими бўлди.


Россия раҳбари Владимир Путин Кремлда Россия Давлат Думаси депутатлари, Федерация Кенгаши аъзолари ва минтақа раҳбарлари олдида нутқ сўзлади.

Қримнинг Россия учун тарихий аҳамиятидан сўз бошлаган президент Путин: "Қрим аҳлининг 96 фоизи Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берганини тушуниш учун Қрим тарихини билиш кифоя. Қрим Россия учун, Россия Қрим учун қандай аҳамиятга эга эканини билиш кифоя”, деди.

Ўз нутқи аввалидаёқ Севастополь шаҳрини "Рус-қора денгиз ҳарбий флоти ватани", деб атаган Путин 2 миллион 200 минг аҳоли яшайдиган яриморолнинг Россия Федерациясига қўшилиш ихтиёрини тўлиқ қувватлашини билдирди.

- Ўз вақтида имконсиз кўринган нарсалар бугунга келиб воқеликка айланди: афсуслар бўлсинки, СССР қулади... Битта улкан давлатда уйқуга кўз юмган миллионлаб руслар бошқа давлатда уйғондилар... Уларни бир давлатдан иккинчи давлатга бир қоп картошкадай бериб юборишганига кўз юмиб бўлмайди, - деди имкон қадар таъсирли, ифодали жумлаларни қўллаган Россия президенти.

Путин: Қрим Россиянинг "ажралмас" қисмидир
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00

Айни пайтда у Россия ҳукумати Украина билан ҳар доим яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб келгани ва бундан кейин ҳам шу ниятда қолишини алоҳида урғулади.

- 2000 йиллар бошида собиқ президент Кучма Россия-Украина чегараси делимитациясини тезлаштиришни сўраган эди. Ўшанда делимитацияга рози бўлганимизда биз Қримни Украина ҳудуди, деб тан олган ва бу масалани ҳал қилган эдик. Чунки Украина билан яхши алоқалар биз учун ҳамиша муҳим бўлиб келган. Аммо, вазият бошқа ўзандан ривожланиб кетди ва бу ҳудуддаги рус ҳамда бошқа миллат вакиллари Украинадаги беқарор сиёсатдан азият чека бошлади, - деди Владимир Путин нутқи давомида.

Россияни Украинага қарши интервенцияда айблаган Ғарб давлатларини "иккиюзламачилик", "очиқдан-очиқ сурбетлик"да айблаган Путин асосий мақсадини шундай баён қилди:

- Қримда ўтган референдум натижалари ва халқ истагига таянган ҳолда Федерал Кенгаш муҳокамасига икки мустақил субъект – Қрим республикаси ва Севастополь шаҳрини Россия таркибига қўшиш тўғрисидаги конституцион қонунни киритаман. Шунингдек, бу икки субъектни Россия таркибига қўшиш тўғрисида имзолашга тайёр турган келишувни ратификация қилишингизни сўрайман! Мени қувватлашингизга шубҳа қилмайман! - деди гулдирос қарсаклар остида президент Путин.

Президент нутқидан бир неча дақиқа ўтиб, Путин қарорини тарих саҳифаларига муҳрлаган келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

16 март куни Қрим яриморолида минтақа мақоми тўғрисида референдум ўтказилди. Овоз бериш натижаларига кўра, референдумда иштирок этган 96,8% қримлик Россия таркибига қўшилишни маъқуллаб овоз берган.
XS
SM
MD
LG