Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:32

Киев Украина шарқидаги аҳолининг қонуний талабларига қулоқ тутиши мумкинлигини айтмоқда


Киев раҳбарияти мамлакат шарқидаги украиналикларнинг қонуний талабларига қулоқ тутишга тайёр эканликларини айтишмоқда.

Бу ҳақда Украина Вазирлар маҳкамаси баёнот тарқатди. Украина раҳбарияти Женева келишуви доирасида аксилтеррор амалларни тўхтатгани ва намойиш қатнашчиларини авф этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламент мухокамасига қўйилганини билдирди.

"Биз биринчи қадамни қўйдик. Энди ҳукумат биноларини ноқонуний ишғол этиб, одамларни гаровда ушлаб тураётганлардан конкрет кадамларни кутяпмиз, - дейилади Киев ҳукумати баёнотида.

Украина федератив мамлакат бўлишини хоҳлаётган россияпараст кучлар ҳозир мамлакат шарқидаги камида ўнта шаҳарда маъмурий биноларни эгаллаб туришибди.
XS
SM
MD
LG