Федерал миграция хизмати Россия ҳудудига ноқонуний кириб келган ва яшаётган 800 минг меҳнат муҳожирини “қора рўйхат”га киритди. Идора мутасаддилари бу рўйхатга миграция қонунчилигини икки ва ундан ортиқ маротаба бузганларни киритганини маълум қилди. Интернетда эса депортация қилинган ёки кириш таъқиқланган фуқароларга “Россия қайтиб киришга рухсат олиб берувчи” фирибгар “адвокат”лар сони ҳам ошмоқда.
Россия ФМС ноқонуний муҳожирларга карши кураш доирасида 800 минг кишининг исми-фамилияси киритилган “қора рўйхат”ни тузди.
“Известия” нашрига берган интервьюсида Москва вилояти бўйича ФМС раҳбари Олег Молодиевский миграция қонунчилигини бузганларнинг 200 минги Москва вилоятига тўғри келишини маълум қилди.
Россияга кириш тақиқланган хориж фуқаролари асосий қисмини икки ёки ундан ортиқ маротаба қонунбузарлик содир этган ва мамлакатда белгиланган яшаш муддатини оширганлар ташкил этаётгани айтилди.
- Тегишли қайд базалари асосида ташкилотимиз операторлари хориж фуқаросини қонунларни бузгани-бузмагани юзасидан текширади. Агарда ходимимиз мигрант, масалан, 90 кундан ортиқ яшаб, чиқиб кетмагани, икки ёки ундан кўп ҳуқуқбузарлик содир этгани, жаримани тўламаганини аниқласа, тегишли ҳужжатларни йиғиб, ФМС Бош бошқармасига юборади. Масалан, ўтган бир йилда операторларимиз Подмосковьеда ноқонуний меҳнат қилаётган 200 минг шахсни аниқлади, - деди журналистларга Москва вилояти ФМС бошлиғи Олег Молодиевский.
Миграция хизмати раҳбарининг билдиришича, эндиликда мамлакат бўйлаб махсус қидириш амалиётлари ўрнига ҳужжат текшириш кучайтирилади ва шундай текшириш вақтида “қора рўйхатда” экани аниқланган шахс мамлакатдан чиқариб юборилади.
ФМС ноқонуний миграцияга қарши курашда жорий қилинган янги қоидалар аллақачон ўзига яраша натижа бера бошлаганини ҳам овоза қилмоқда. Санкт-Петербург ҳукумати Россиянинг шимолий пойтахтида мамлакат миграция қонунларига хилоф равишда меҳнат қилаётган мигрантлар сони 4 баробарга камайгани ва ўтган 2013 йилда суд орқали депортация қилинганлар сони икки баробарга кўпайганини эълон қилди.
Москвада ҳамширалик қилаётган Сайёра Москвада мавжуд қоидаларни бузмасдан анча йиллардан бери ишлаб келаётганини айтади. У муҳожирлар орасида депорт қилинганларга “қайта кириш йўлини очиб бера оладиган адвокатлар” пайдо бўлгани тўғрисида миш-мишлар юрганини айтди.
- “Чёрний спискага” тушаётганлар, масалан, ГАИдан штрафи борлар, ўз вақтида чегарага чиқиб келмаган ва шунақа нарушение қилганлар киритиляпти. Қонунни бузмасдан юрса бўлади: ҳеч ким ҳеч нарса демайди! Менинг документларим тоза, икки маротабалаб Украинага чиқиб келдим. Мен охирги маротаба декабрда борганимда Украинага плацкартада тўлиқ ўзбеклар боришди. Унда спискалар йўқ эди, уруш ҳам бўлмаётганди. Янги йилдан кейин чиқди. Ҳамма жойдан- Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистондан бор одамлар. Чиқиб кириб кела олмаётганлар қанчаю! Ҳозир адвокатлар чиқаряпти экан – 20 минг рубль тўласа чиқариб келяпти экан, - дейди шундай гап-сўз юрганини Озодлик билан суҳбатда айтган 26 ёшли Сайёра.
Бундан олдин ҳам бир қанча ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари “аллақандай адвокатларга” пул бергани-ю, на пулсиз, на юридик хизматсиз қолганини хабар қилган эди.
Вазиятни ойдинлаштириш мақсадида Озодлик муҳожирларга Россияга кириш тақиғини бекор қилишга кўмаклашувчи Москвадаги адвокатлик идорасига мурожаат қилди. Исмини сир сақлашни сўраган адвокат хориж фуқароларининг ҳаммасини ҳам “қора рўйхатдан” ўчиришнинг иложи йўқлигини гапириб берди.
- Асос керак бунинг учун. Асос бўлиб Россия фуқароси бўлган яқин қариндошларнинг мавжудлиги ёки бу шахсга янглиш ҳолда кириш йўли беркитилган бўлса, шу сабабли, аввал киришга ман этилиши сабаблари аниқланади. Кўп ҳолларда ҳақиқатан бу одамларга “яшаш муддатини бузган”, деб айб қўйилади, уларда эса патент ёки ишга рухсатномаси бор. Биз 5 минг рубльга сабабларини аниқлаб беришимиз мумкин. Россияга киришга тақиқни бекор қилиш учун эса 25 минг рубль хизмат ҳақи оламиз, - дея тушунтириш берди москвалик адвокат.
Хориж фуқаролари масалаларига ихтисослашган ташкилот аъзоси Озодлик билан суҳбатда қийин аҳволга тушиб қолган меҳнат муҳожирлари аҳволидан устамонлик билан фойдаланаётган сохта “ҳуқуқ ҳимоячилари” сони ҳам кескин кўпайиб кетганини маълум қилди. У “депорт қилинган ҳар қайси мигрантни “қора рўйхатдан” ўчириб бераман” деган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишни сўради.
Федерал миграция хизмати Россияда 3,7 миллион ноқонуний меҳнат муҳожири мавжудлигини тахмин қилаётганини маълум қилди.