Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:39

Алишер Усмонов Британиядаги энг бой шахс номидан мосуво бўлди


Россиялик миллиардер, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов Британиядаги энг бой шахс номидан мосуво бўлди.

“Металлоинвест” металл-маъдан ширкати соҳиби, Англиянинг Арсенал футбол жамоаси акцияларининг 30 фоизига эга бўлган Алишер Усмонов 2013 йилда Буюк Британия ва Ирландиядаги энг бой шахслар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган ва унинг мулклари 20,3 миллиард АҚШ долларига тенг, деб баҳоланган эди.

11 май куни The Sunday Times нашри эълон қилган 2014 йилги Британиядаги энг бой шахслар рейтингида Усмонов иккинчи ўринни эгаллади.

Бу йилги рейтингда биринчи ўринни Лондонда яшайдиган ака-ука Сри ва Гопи Ҳиндуджалар эгаллаган.

Forbes нашри уларга тегишли мулкларни 20 миллиард доллар, деб баҳолаган.

2014 йил апрель ойида Forbes журнали россиялик миллиардер, Алишер Усмоновни учинчи бор Россиянинг энг бадавлат тадбиркори деб топди.

Forbes 60 яшар Алишер Усмоновнинг мулкларини 18,6 миллиард доллар деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG