Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:14

Владимирда ўзбек муҳожиридан 12 килограмм героин мусодара қилинди


Ўзбекистонлик ёнидан чиққан наркотик моддасининг қора бозордаги нархи ярим миллиондан ошиқни ташкил қилади.
Ўзбекистонлик ёнидан чиққан наркотик моддасининг қора бозордаги нархи ярим миллиондан ошиқни ташкил қилади.

Владимир вилоятининг Ленин туманида маҳаллий полиция ходимлари қўлга олган 37 ёшли ўзбекистонлик ёнидан 12 килограмм героин ва 5 килограмм афюн топилди. Бундан аввал босқинчилик учун судланиб чиққан бу муҳожир умрбод қамоққа маҳкум этилиши мумкин.



Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Владимир вилояти бўйича бошқармаси ва Жиноят-қидирув бўлими ходимлари ўтказган махсус амалиёт давомида Владимир шаҳрининг Ленин туманида Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

Исми сир сақланаётган 37 ёшли ўзбекистонликдан ўта катта миқдорда афюн моддаси мусодара қилинди, деди Озодликка Россия Ички ишлар вазирлиги Ахборот маркази раҳбари Андрей Пилипчук.

- Махсус амалиёт давомида қўлга туширилган 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси сумкасидан пакетга ўралган кулранг модда топилди. Тафтиш натижасида мусодара қилинган наркотик моддаси – 12 килога яқин героин, 5 кило оғирликдаги афюн хом ашёси экани маълум бўлди. Ҳибс этилган шахс узоқ муддат давомида Россиянинг Марказий минтақасида яшаб келгани, ҳеч қаерда ишламагани ва олдинроқ босқинчилик моддаси асосида судлангани аниқланди,- деди полиция расмийси Андрей Пилипчук.
Владимирда ўзбек муҳожиридан 12 кг героин мусодара қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00


Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ўзбекистонлик муҳожирдан мусодара қилинган наркотик моддасининг қора бозордаги нархи 17 миллион рубл (500 минг АҚШ доллари)дан ошиқни ташкил қилади.

Ўта катта миқдорда афюн моддасини ташиётганида ашёвий далиллар билан қўлга олингани айтилаётган ўзбекистонликка нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг қатор моддалари асосида жиноий иш очилди.

Уни ҳибсга олган полиция ходимлари саволига, гумонланувчи икки ой олдин Ўзбекистондан келганини айтади.

- Россияга даволангани келганман, сил касалига чалинганман. Владимир шаҳрига танишларимникига келганман. Бу сумка эса меники эмас – йўлда кетаётганимда полиция ходимлари мени тўхтатишиб, қўлимга тутқазиб қўйишди,- деди қўлга олинган ўзбек муҳожири.

Полицияга кўра, ўзбекистонликнинг орқасидан анчадан бери яширин кузатув олиб борилган.

Ҳозирда наркотик ташиш ва ишлаб чиқаришда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси суд қарори билан тергов муддати якунига қадар ҳибсга олингани айтилмоқда.

Айни пайтда, оғир турдаги бундай жиноятларни Россияда содир этганларга энг олий жазо – умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG