Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:01

16 июль - Москвада мотам куни деб эълон қилинди


Чоршанба - 16 июль куни Москвадаги метрода ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди. Москва мери Сергей Собянин Арбат-Покров йўналиши бўйича поездлар ҳаракатини тиклашга 1,5 - 2 кун вақт кетишини билдирди. Ҳозирга келиб метро ҳалокатида қурбон бўлганлар сони 20 нафарга етди. Улардан 3 нафари Тожикистон фуқароларидир.

Чоршанба - 16 июль куни Москвадаги метрода ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди. Москва мери Сергей Собянин Арбат-Покров йўналиши бўйича поездлар ҳаракатини тиклашга 1,5 - 2 кун вақт кетишини билдирди. Ҳозирга келиб метро ҳалокатида қурбон бўлганлар сони 20 нафарга етди. Улардан 3 нафари Тожикистон фуқароларидир.

Москва метросининг кўк рангдаги йўналишида “Славянский бульвар” бекати яқинида изидан чиқиб кетган поездда ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди.

Жароҳатланган йўловчилар - 160 нафар, шифохоналарга ётқизилганлар сони эса 129 нафарга етди. Расмийларга кўра, жароҳатланганлардан 42 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги нобуд бўлганларнинг асосий қисми 1 вагондаги йўловчилар бўлганини айтди.

Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин чоршанба - 16 июль куни Москва метросида халок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинганини билдирди.

Россия Президенти Владимир Путин ва Федерация Кенгаши раисаси Валентина Матвиенко метрода ҳалок бўлганлар яқинлари ва жабрланганларга ҳамдардлик билдирди.

Ҳозирча Москва метрополитенининг Арбат-Покров йўналишидаги ҳалокатда Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги келтирган жабрланганлар рўйхатида одатан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларида учрайдиган исм-фамилиялар қайд этилган.

Тожикистон Республикаси элчихонаси матбуот котиби Саиджаъфар Афзалий ҳодиса жойидан Озодлик билан суҳбатда поездда Марказий Осиёдан келган муҳожирлар бўлиши мумкинлигини инкор этмади.

- Мен ҳозир ҳодиса жойидаман. Бу ерда кўплаб тез тиббий ёрдам машиналари турибди. “Парк Победы” метро бекати атрофи ёпилган. Арбат-Покров йўналиши маъмурлари бизга жабрланганлар рўйхати ҳозирча тўлиқ тузилмагани, тайёр рўйхат кейинроқ тақдим этилишини айтди. Жароҳатланган жуда кўп... Улар орасида кўринишидан осиёлик бўлганларни ўз кўзим билан кузатиб турибман, аммо улар қайси мамлакат фуқаролари экани борасида маълумот йўқ, деди Тожикистон атташеси Саиджаъфар Афзалий.

Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаменти ярадорлар орасида камида учта хориж фуқароси борлиги, жумладан 1 нафар молдавиялик ва 2 нафар украиналик аёллар енгил жароҳат олгани боис шифохонадан чиқарилганини хабар қилди.

Москвадаги ҳуқуқ фаоли Абдусами Раҳмонов Арбат-Покров йўнилишининг “Молодёжная” метро бекатигача вақтинчалак ҳаракат тўхтатилганини Озодликка маълум қилди.

Айни пайтда, ҳодиса жойида тергов олиб бораётган мутахассислар авария ҳолатига бир неча кун олдин янгиланган темир йўл йўналиш кўрсаткичи сабаб бўлгани тўғрисида яна бир тахмин киритди. Олдинроқ терговчилар поезднинг бирдан тўхташига биринчи вагонда чиққан ёнғин ва ток узатувчи электр кабелида кучланиш ўзгариши сабаб бўлганини тахмин қилаётгани хабар қилинган эди.

Ҳодиса жойидан Москва мэри Сергей Собянин шаҳар маъмурияти аварияда халок бўлганлар яқинларига 1 миллион рублдан (жароҳат олганларга 500 минг рубл) товон тўланишини маълум қилди. Шунингдек, шаҳар метроси маъмурияти нобуд бўлганларнинг оилаларига 2 миллион рулбдан, жароҳат олганларга эса 1 миллион рублгача товон ҳақи берилишини айтди.

Айни пайтда, ёзги таътилдан фавқулодда қайтиб келган Москва метрополитени раҳбари Иван Бесединнинг ўз хоҳиши билан истеъфо бергани тўғрисида тарқалган хабарлар ўз тасдиғини топмади.

Ҳодиса жойида терговчи-мутахассислар тафтиши давом этмоқда.

Агар ҳодисага гувоҳ бўлган ёки гувоҳларни билган муштарийлар бўлса, Озодликка хабар йўлланг:

моб: +420 602 612 713 SMS ва қўнғироқлар
моб: +420 777 001 830 SMS ва қўнғироқлар
skype:ErkinMikrofon + ozodovoz
Whatsapp: +420 724 971 539

Тафсилотларни Озодликда кузатинг!

XS
SM
MD
LG