Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:09

OzodlikOnline: Меҳнат муҳожиратида ўлган қанча ўзбекистонликни биласиз?


Санкт-Петербургдаги “Ёшлар” ҳаракати ҳисоб-китобича¸ кейинги тўрт йил ичида Россиядан Ўзбекистонга 48 минг 674 нафар муҳожирнинг жасади юборилган. Айрим хабарларга кўра¸ кун сайин ошиб бораëтган жасадлар сонини камайтириш учун ўзбек расмийлари Россияда ишлаëтганлар уйига бориб¸ уларни тезда қайтариш борасида босим қилмоқда. Сиз таниган-билганлардан қанчаси Россия¸ қолаверса¸ хориждаги “меҳнат фронти”да нобуд бўлди?

Озодликнинг WhatsApp ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига Россияда ўлган ë ўлдирилган меҳнат муҳожирларига оид маълумот кунига келади.

“Кеча Тушение метроси олдидаги янги қурилаëтган бинонинг 14-қаватидан иккита ўзбек фуқароси тушиб ўлди”¸ дейилади бу ҳақда 25 июль куни келган сўнгги хабарлардан бирида.

“Ярославль вилоятида наманганликлар кетаëтган Нексия ағдарилиб кетиб¸ бир ўзбек воқеа жойида ўлган¸ тўрттаси касалхонага олиб кетилган”¸ дейилади ундан аввалгисида.

Озодлик ихтиëрига келиб тушаëтган бундай хабарлардан Россияга иш излаб келаëтган ўзбекистонликлар сони ошган сайин¸ улар орасида турли сабабга кўра ўлаëтганлар сонининг ҳам ошиб бораëтганини кузатиш мумкин.

Санкт-Петербургдаги “Ёшлар” ҳаракати раҳбари Махсуд Абдужабборовга кўра, Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган “Юк-200”, яъни турли нохуш ҳодиса ва касалликлардан нобуд бўлиб, юртига юборилган ўзбекистонликлар сони 2008-2010 йилларда 164 нафар бўлган бўлса¸ кейинги тўрт йил ичида 48 минг 674 кишига етган.

- Сўнгги тўрт йил ичида 49 мингга яқин ўзбекистонлик Россия ҳудудида оламдан ўтди. Шулардан 47 фоизи қотиллик қурбони бўлди. 20-30 фоизи қурилишлардан бахтсиз ҳодисалардан ўлди. 4-5 фоизи заҳарланиш, қолгани ўз жонига қасд қилганлар. Булар асосан аёллардир, дейди Абдужабборов.

Ҳозирча Озодлик "Ёшлар" ҳаракати фаоллари тилга олган рақамларни Россия Миграция хизмати ёки бошқа расмий ташкилотдан тасдиқлатишга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон аэропортларида тобутларни қабул қилиб олиш билан шуғулланувчи айрим расмийлар¸ бир аэропортга Россиядан кунига ўрта ҳисобда иккита жасад келаëтганини эътироф этдилар.

Жасадни юборишга пул топилмаганидан Россияда тупроққа берилган ўзбек муҳожирлари¸ ҳисобда ҳам йўқ.

Россиядан келаëтган тобутлар оқиминининг кучайганини билвосита эътироф этган Ўзбекистон ҳукумати бу фожиалар йўлини тўсишнинг ўзига хос усулини қўллашга киришди.

Россиядаги муҳожирларнинг Озодликка айтишича¸ айни кунларда уларнинг уйда қолган яқинлари маҳаллий милиция ва МХХ назоратидаги маҳаллақўмларнинг кучли босими остида қолган. Расмийлар¸ россиядагиларнинг бир неча ҳафта ичида уйга қайтарилиши¸ акс ҳолда жарима ва маъмурий жавобгарликка тортилишидан пўписа қилмоқда.

Айрим изоҳларга кўра¸ ҳукумат Россиядан келаëтган ўликлар кўпайганидан ташвишга тушиб¸ шундай қарор олишга мажбур бўлган.

Россия¸ қолаверса¸ бошқа хориж юртларидаги меҳнат фронти¸ Сизнинг оилангизга қандай талофат еткизди?

Оилангиз¸ яқинларингиз¸ дўст ва танишларингиз орасида¸ Сиз билган неча одам муҳожиратда жон берди?

Ўзбекистонга кетаëтган тобутлар сонининг ошиши ортидаги асосий сабаб нима?

Бу жараëнни секинлатиш мумкинми?

Душанба¸ 28 июль куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 га қадар ўтказилган жонли суҳбат шу мавзуда бўлди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:58 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG