Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:59

"Бирдамлик" етакчисининг оила аъзолари Ўзбекистонга киритилмади


20 сентябрь куни эрталаб Чикаго-Истанбул-Тошкент рейси билан Ўзбекистон пойтахтига учиб келган мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориевнинг хотини ва ўғли аэропорт ташқарисига чиқарилмасдан Ўзбекистондан депортация қилинди. Ўз ватанига киритилмаган Ўзбекистон фуқаролари Туркияда экани айтилмоқда.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулованинг Озодликка айтишича¸ Феруза Хуррамова ва унинг 9 яшар ўғли Дадахон Чориев мамлакатга кириши тақиқланган шахслар рўйхатида бўлганлари учун Ўзбекистон ичкарисига қўйилмаган. Тошкент аэропортида бир кун ушлаб турилгач, улар якшанба куни Туркияга қайта учириб юборилган:

– Аэропортга чиқдим, лекин Феруза билан ўғли чиқмади. Мулозимлар бундай фуқаролар бугун учиб келмади дейишди. Кечга бориб транспорт милицияси жиноят қидирув бўлими мулозими Ўрол Қодиров деган ходимдан жавоб олдим. Ўрол Қодировнинг айтишича¸ она-болани орқасига қайтариб юбориш буюрилган¸- дейди ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова Озодлик билан суҳбатда.

Малоҳат Эшонқулованинг таъкидича¸ қўлида Ўзбекистон паспорти бўлган Феруза Хуррамова ва ўғлининг ўзбек расмийлари томонидан депортация қилиниши Ўзбекистон қонунларининг қўпол тарзда поймол қилинаëтганига мисолдир.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:54 0:00
Бевосита линк

"Бирдамлик" ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев 2004 йилдан бери оиласи билан АҚШда муҳожиратда сиёсий қочқин мақомида истиқомат қилади.

АҚШдан сиëсий бошпана олган Баҳодир Чориев 2009 йил 16 октябрь куни Ўзбекистонга борган ва Қашқадарёга боришга изн берилган эди.

Баҳодир Чориевнинг шу кунларда Ўзбекистонга киритилмаган рафиқаси ва ўғли 2008 йили Ўзбекистонга бориб, 40 кун туриб яна АҚШга қайтишган эди.

Бу сафар Тошкент расмийлари Ўзбекистон фуқароларини нега ўз ватанига киритмагани сабаби номаълум қолмоқда.

XS
SM
MD
LG