Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:50

Мўътабар Тожибоева ACAT-France мукофотининг биринчи лауреати бўлди


Мўътабар Тожибоева.
Мўътабар Тожибоева.

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева бош қароргоҳи Францияда жойлашган АСАТ-France (“Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати”) нинг нуфузли Энджел-Тертр номли мукофотининг илк лауреати бўлди.

Бу ҳақда ташкилот расмий сайти Жараён.com 16 октябрь куни хабар қилди.

“Сизни довюраклик ва жасурлик кўрсатганингиз билан табриклаймиз. Менинг энг самимий тилакларимни қабул қилиб олсангиз”, - дея ёзди Мўътабар Тожибоева номига йўллаган мактубида АСАТ жамғармасининг раиси Франсуа Вальтер.

Ўзбек ҳуқуқ фаолини Энджел-Тертр мукофоти билан тақдирлаш маросими жорий йилнинг 15 ноябрь куни Париж Католик Институтидаги тадбир доирасида ўтказилади. АСАТ-France мукофот эгасини пул билан ҳам тақдирлайди.

Жараён.com сайтига кўра, Энджел-Тертр мукофоти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи жасур инсонларга берилади. Бу мукофот АСАТ-France ташкилоти томонидан биринчи маротаба берилмоқда, шунинг учун ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева унинг илк совриндори бўлишга муяссар бўлди.

Энджел-Тертр мукофоти 1974 йили АСАТ-France (“Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати”) ташкилотига асос солган икки аёл - Хелен Энджел (Hélène Engel) ва Эдит Тертр (Edith du Tertre) номига атаб қўйилган. Бу йили АСАТ-France ўзининг 40 йилигини нишонлайди.

Бундан аввалроқ АСАТ-France ташкилоти Мўътабар Тожибоевани дунё бўйлаб қийноқларга қарши курашувчи 40 нафар фаол инсонлар рўйхатига киритганди.

ACAT-France мукофоти Мўътабар Тожибоева муносиб кўрилган дастлабки халқаро мукофот эмас. У инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қатор мукофотларининг лауреати.

Тожибоева 2005 йил майида содир бўлган Андижон фожиасидан сўнг ҳибсга олинган 2006 йили 8 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2008 йили халқаро ташкилотлар босими остида озод қилинган.

Кейинги йилларда Мўътабар Тожибоева Франция берган сиёсий бошпанада истиқомат қилмоқда.

Озодлик радиоси Тожибоевани қутлаб, унга бир неча савол билан мурожаат қилди:

Мўътабар Тожибоева ACAT-France мукофоти тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:09 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG