Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:09

OzodlikOnline: Ўзбекистонда қандай қилиб янги иш ўринлари яратиш мумкин?


Россия Федерал миграция хизматида рўйхатдан ўтиш учун навбат кутаëтан ўзбекистонлик мигрант ишчилар.
Россия Федерал миграция хизматида рўйхатдан ўтиш учун навбат кутаëтан ўзбекистонлик мигрант ишчилар.

Ўзбекистон Иқтисод вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига кўра¸ кейинги тўққиз ой ичида мамлакатда 777,8 мингта иш ўрни яратилган.

Расмийлар иддаосича¸ яратилган иш ўринларининг 280 мингдан ортиғи қишлоқ жойларига тўғри келади.

Расмий Тошкент Ўзбекистонда йилига миллионга яқин янги иш ўрни яратилаëтгани ҳақида ҳар йил сўнггида катта баëнот қилиб келади.

Айни пайтда мустақил кузатувчилар Ўзбекистон ҳукуматининг аҳоли бандлигига доир ҳисоботларини шубҳа остига олиб келишади.

- Ўзбекистонда ҳар йили бир миллиондан ортиқ ишчи ўрни барпо этилиши айтилади. Агар бу ҳақиқат бўлса нега миллионлаб ёшларимиз оиласини боқиш учун Россияга, Қозоғистонга, Кореяга йўл олмоқда? Нега мардикор бозорларимиз ишсизлардан тўлиб тошган? Ҳукуматнинг бандлик бўйича берадиган ҳисоботлари ҳаммаси реалликдан узоқ, қоғоздаги гап, дейди тошкентлик иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимов.

Ўзбекистонда расмий рақамларга кўра¸ мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 5% иш излаётган сифатида қайд этил ган холос. Бироқ бу расмий рақамлар реал воқеликни акс эттирмайди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:13 0:00
Бевосита линк

Мамлакатдаги ҳақиқий воқеликни акс эттирадиган маълумотларни қўлга киритиш эса ўта мушкул. Ҳозир камида 3-4 миллион ўзбекистонликнинг Россия ва Қозоғистонда ишлаётгани тахмин қилинади.

Уларнинг аксарияти ўзи ва оиласининг фундаментал эҳтиëжларига етарли ойлик ва даромад олишга имкон берувчи иш ўринлари очилса¸ Ўзбекистонга қайтиш орзусида эканини айтади.

Бундай иш ўринларини ким¸ қайдай яратиши мумкин?

Душанба¸ 3 ноябрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG