Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:10

BahsOnline: Эрдўғон модели Ўзбекистон учун ўрнак бўладими?


Эрдўғон қасри...
Эрдўғон қасри...

Ўн бир йил Туркия Бош вазири бўлган, жорий йилдан президент этиб сайланган Ражаб Тоййиб Эрдўғон қурдирган 615 миллион долларлик ҳашаматли Оқсарой унинг мухолифлари танқидига дучор бўлди. Мухолифат президентни ижтимоий муаммоларни яхшилаш ўрнига бюджет пулини ўринсиз сарфлаганликда айбламоқда. BahsOnlineнинг 12 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги мунозарасида Эрдўғон авторитар ҳукмдорга айланди, деган иддаода бўлганлар ва бунга қаршилар баҳслашди.

Туркия бюджети ҳисобига қурилган, катталиги жиҳатидан АҚШ, Россия, Франциядаги президент қасрларидан ҳам маҳобатли бўлган Оқсарой янги сайланган президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон мухолифлари томонидан қаттиқ танқидга учради.

Эрдўғон олиб бораётган сиёсатга қаршилар уни бюджет пулларини ўринсиз сарфлаётганликда айблар экан, Эрдўғоннинг ўзи эса авторитар раҳбар қиёфасига кириб бораётганини иддао қилмоқда.

Мухолифат фикрича, Эрдўғон Оқсаройга сарфланган пулларни ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтириш ўрнига ўз номини Туркия тарихида қолдириш учун ҳашаматли бинолар қурмоқда.

“Hurriyet” турк нашри янги саройни қуриш жараёнида замонавий шаклдаги Туркия давлати асосчиси Мустафо Камол Отатуркдан мерос қолган қўриқхонадаги юзлаб дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида ёзди.

Туркия Молия вазири Меҳмет Шимшекнинг айтишича, яна 185 миллион доллар маблағ президентнинг “Airbus A330-200” русумидаги самолётини ясаш учун сарфланади.

Президент мухолифлари фикрича, президентликка сайланиб олганидан сўнг Бош вазирнинг асосий ваколатларини ўзига бўйсундириб олган Эрдўғон якка ҳокимлик даъво қилмоқда.

Айни пайтда Эрдўғон бу каби ҳашаматли бинолар унинг ўзи учун эмас, балки мамлакат обрўси учун қурилаётганини таъкидлайди.

Хўш, сўнгги 11 йилдан буён ҳокимиятда қолаётган Ражаб Тоййиб Эрдўғон авторитар ҳукмдорга айланиб боряптими?

Эрдўғон қурдирган минг хонали Оқсарой пулини ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун сарфлаш керакмасмиди?

Туркия ривожи учун Эрдўғоннинг ҳиссасини қай даражада баҳолайсиз?

Баҳсда Туркия собиқ вазирларидан бири Аҳад Андижоний ва ўзбекистонлик иқтисод фанлари доктори Хонназар Омонов ҳамда тингловчилар иштирок этди.

Баҳснинг ауидовариантини қуйида тингланг:

BahsOnline: Эрдўғон модели Ўзбекистон учун ўрнак бўладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:54 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG