Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:03

Оққонга чалинган тўрт яшар Самира ëрдамга муҳтож

​Асли бухоролик Самира ҳақида Ўзбекистон ва Россиядаги кўплаб Интернет нашрлари ëзди¸ қон саратонига чалинган бу қизалоқ ҳаëтини қутқариб қолиш учун турли хайрия акциялари ўтказилди ва ҳамон ўтказилмоқда.

Самиранинг онаси Гулруҳ Озодлик билан суҳбатда айтишича, саховатпеша инсонлар кўмагида бир йил давомида даволаниш натижасида қизалоқ оёққа турган. Лекин унинг тўла соғайиши учун яна бир йил Москва клиникасида даволаниши лозим.

Айни пайтда Гулруҳга кўра, Самиранинг даволаниши учун кўмак акцияси давом этмоқда:

"Мен Озодлик мухлисларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Америка, Австралиядан қўнғироқ қилиб, юртдошларимиз ёрдам кўрсатишди. Ҳозирда Самира 98 фоиз соғайган. Лекин қолган икки фоизини даволанмаса, касаллик қайталаши мумкин. Даволаниш нархининг қимматлиги боис саховатпеша инсонларга яна мурожаат қилишга мажбурман. Илтимос Рамазон олди аввало Самирани дуо қилинг. Имконингиз қадар ёрдам беришингизни сўрардим. Бир сўм ҳам биз учун ҳозир пул бўлаяпти", - деди Гулруҳ.

XS
SM
MD
LG