Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:32

Усмонов кимошдидан олган Нобел медалини эгасига қайтармоқчи


Россиянинг энг бадавлат тадбиркори Алишер Усмонов Нью-Йоркдаги Christie's кимошди савдосида америкалик Жеймс Уотсон савдога қўйган Нобел медалини сотиб олди. Пулдор бизнесмен 4 миллион 100 минг АҚШ долларига олган бу матоҳни эгаси қайтариб беришини айтди. Олим бу мукофотни 1962 йилда ДНК таркибини кашф қилгани учун олган эди.

USM Holdings ширкати раҳбари Алишер Усмонов Уотсоннинг замонавий фанга қўшган улкан ҳиссасини ҳисобга олиб, буюк олимга мукофотни қайтариш ниятида эканини айтди.

- Уотсон тадқиқотлари менинг отам нобуд бўлган саратон касаллигига қарши курашда ёрдам берган. Мен учун муҳими шундаки, менинг маблағларим илмий изланишларга сарфланади, мукофот эса унга энг сазовор бўлган шахсда қолади, демоқда асли ўзбекистонлик Усмонов.

Маълум бўлишича, биолог Жеймс Уотсон сотилган медалдан тушган маблағни тўлиқ Кэмбриж, Чикаго университетлари ва бошқа қатор илмий муассасаларда олиб борилаётган изланишларга сарфлаш ниятида.

Уотсоннинг 23 каратли диаметри 6,6 см соф олтиндан бўлган медали учун Christie's кимошди савдоси 1 ярим миллион АҚШ долларидан бошланиб, 3 миллион 800 минг долларгача кўтарилди. Савдога қўшилган Усмонов эса медални 4 миллион 100 минг АҚШ долларига сотиб олди.

Жеймс Уотсон Нобел мукофотини ўз ҳамкасблари Фрэнсис Крик ва Морис Уилкинс билан бирга ДНК молекуласи таркибини кашф этгани учун олган.

Алишер Усмоновга қарашли компаниялар 2009-2013 йиллар давомида турли хайрия ишларига 700 млн доллар, шу жумладан Россия ва Ўзбекистондаги фан ва тиббиёт соҳаларини қўллаб-қувватлашга сарфлагани хабар қилинган.

Дарҳақиқат, сўнгги бир неча йилларда Алишер Усмонов Россияда “Йил ҳомийси” унвонига эгалик қилиб келмоқда. Биргина 2012 йилнинг ўзида у хайрия ишларига жами 150 миллион доллар сарфлади.

Усмонов Forbesга берган интервьюларидан бирида бир неча йилдан кейин бизнесдан кетиши ва кейинги фаолиятини тўлиқ хайр-саҳоват ишларига бағишлашини билдирган.

У, шунингдек, ўз юрти Россия ва она юрти Ўзбекистонда фан, санъат ва спортга ҳомийлик қилувчи жамғармаларни тузишини айтиб ўтган.

61 ёшли россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмонов Forbes журнaли тaрaфидaн тузилган 2014 йилда дунёдaги энг нуфузли шахслар рўйхатининг 61-поғонасини эгаллаган.

XS
SM
MD
LG