Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2020, Тошкент вақти: 07:04

Чеченистонда жангарилар қариндошларининг ëқилган уйлари

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари жангарилар деб кўрилаëтган одамларнинг қариндошларининг уйлари ëқиб юборилгани ҳақидаги хабарга ўз хавотирларини билдирди. 8 декабр куни Чеченистоннинг Ачхо-мартановск тумани Янди қишлоғида ниқоб кийган номаълум шахслар бир неча уйларни бензин сепиб ëқиб юборган ва уй эгаларига ëнғинни ўчиришига йўл қўймаган. Уч кун олдин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров инстаграмда ота-оналар "ўз ўғиллари ва қизларининг ҳаракатлари учун жавоб беришлари кераклиги"¸ агар "жангари қотиллик содир этса¸ унинг оиласи қайтиб келиш ҳаққидан маҳрум қилинган ҳолда Чеченистондан чиқариб юборилиши¸ уйи эса бузиб ташланиши" ҳақида ëзди. Қийноқларга қарши қўмита раиси Игорь Каляпин Россия Бош прокуратурасига Қодировнинг айтганлари қонуний ëки қонуний эмаслигини аниқлашларини сўраб ариза ëзди. Каляпин айбсизлик презумпциясига таянган ҳолда Чеченистон раҳбарига қарши мансабни суиистеъмол қилиш моддаси бўйича жиноий иш очилишини сўрамоқда. Бунга жавобан Қодиров Каляпинни Грознийда 4 декабр куни уюштирилган ҳужум ташкилотчиларидан бири эканликда ва жангариларга "ғарб махсус хизматларининг пулини" етказиб берганликда айблаган.

XS
SM
MD
LG