Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:42

Ўзбекистонда россиялик икки ҳайдовчи диний китоб учун ушланди


Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бир ойдан буён ушлаб турилган россиялик икки ҳайдовчи ёнида икки дона диний китоб борлиги учун қўлга олинган. Ҳайдовчиларнинг Озодликка айтишича, уларга айблов эълон қилинмаган, лекин уй қамоғида сақланаётгани сабаблари очиқланмаган.

Ўзбек чегарачилари: “Бизда диний нарсалар таъқиқланган”

Жорий йилнинг 28 ноябрида Ўзбекистоннинг "Довуд-ота" божхона назорат пунктида араб тилидаги иккита китоби борлиги аниқланган “Вольво” русумидаги катта юк машинаси ҳайдовчилари ушлаб қолинди. Улар “Югтранс” ширкати вакиллари россиялик 39 ёшли Магомедсайид Хасаев ва 21 ёшли Алисултан Абакаров экани аниқланди.

Озодлик билан суҳбатда асли Доғистоннинг Маҳачқалъасидан эканини гапирган Магомедсайид Хасаев бу китоблар унинг юртида бемалол сотилаётгани ва улар тақиқланган китоблар рўйхатида эмаслигини айтди:

- Ширкатимиз бизга Грузиядан Ўзбекистонга мандарин етказиш вазифасини берди. Ўзбекистоннинг “Довуд-ота” чегара постига етиб бордик ва у ердаги текшириш пайтида мендан “Китоблар борми?”, деб сўрашди. Мен Доғистоннинг Ислом университетини битирганман ва ўша ердан қолган иккита китоб бор эди. “Бор”, дедим. Мен чегарачига бердим. Бу китоблар оддий диний ислом ақидаларига бағишланган асарлар, шариат қонунларига. Улар “ваҳоббий” эмас. Кейинроқ улар ўзлари ҳам китоблар “тоза” эканини тан олди. Мени ва шеригимни телефонида битта-иккита диний масалаларга бағишланган имомларимизнинг интервьюлари бор эди – уни ҳам олиб кетишди экспертизага деб,- дейди Магомедсайид.

Доғистонлик ҳайдовчи китоблар ва телефонлар Тошкентга махсус экспертизага юборилгани, Тошкентдан улар билан суҳбатлашгани ҳатто хавфсизлик ходими келиб кетганига қарамасдан, улар салкам бир ойдан буён ҳужжатсиз ушлаб турилганини маълум қилди:

- Бизни қўшни шаҳар – Нукусга жўнатишди. Аввал бу ерда бир ҳафтача сақлашди. Тошкентдан терговчи ҳам, прокуратура вакиллари ҳам келди. Ҳозир ҳеч нарса тушуниб бўлмайди: бири “парво қилманг – жарима тўлайсиз, холос”, иккинчиси “бу яхшилик билан тугамайди”, деяпти. Улар “Бизда диний нарсалар таъқиқланган”, деяпти. Биз Россиянинг Ўзбекистондаги консулликка ҳам мурожаат қилдик: улар ёрдам бера олмаслигини айтмоқда. Нима қилиш ва кимга мурожаат қилишни билмасдан ўтирибмиз,- дейди ҳатто иш берувчиси нима сабабдан ширкат ҳайдовчилари Ўзбекистонда айблов эълон қилинмасдан ушлаб турилганини аниқлай олмаётганини гапирган Магомедсайид Хасаев.

Магомедсайид улар ҳозирда Нукус шаҳрида ижарага квартира олиб тургани ва ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари уларнинг тақдирини ҳал этишини кутиб ўтирганини маълум қилди.

Магомедсайид Хасаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:44 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдош мандаринларни сотиб олган ўзбекистонлик тадбиркор ҳам моддий зарар кўрган, юк эса шу атрофдаги омборлардан бирига тўкилган, деди.

"Мемориал" Россия фуқароларини ҳимоясига олди

Москвадаги “Мемориал” Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти аъзоси, асли ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев доғистонлик ҳайдовчилар тақдиридан “Мемориал” хабар топгани ва уларни ўз ҳимоясига олганини айтди.

“Ҳозирда биз Россия фуқаролари Магомедсайид Хасаев ва Алисултан Абакаровларнинг Ўзбекистонда ноқонуний ушлаб турилгани юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Россиянинг Ўзбекистондаги консуллигига махсус мурожаатнома юбордик”, дейди Баҳром Ҳамроев Озодликка.

- Икки йигит масаласида Россия Ташқи ишлар вазирлиги департаменти бошлиғи билан ва Россиянинг Ўзбекистондаги консули билан гаплашдим. Улар ҳақида ахборот берилди, хуллас улар тақдири билан шуғулланишни ваъда беришди. Уларнинг ёнидан чиққан китоблар Тошкентга экспертизага жўнатилган, улар сўроқ қилинган, аммо уларнинг кейинги ҳолатига аниқлик йўқ. На буларга жиноий иш очишган, на уларга жавоб берилди. 7 кундан кейин бир ой бўлади: қарийб бир ойдан бери Ўзбекистон ҳукумати экспертиза қилаяпти, дейди Баҳром Ҳамроев.

Ҳуқуқ фаоли мусулмон- ҳайдовчиларининг ушланганини Ўзбекистондаги сайлов олдидан хавфсизлик кучайтирилгани билан ҳам изоҳлаш мумкинлигини гапиради:

- Бу аслида бир бюрократик ҳолат, лекин Ўзбекистон ҳукуматининг диндорлар билан курашиб келаётганини мана шу ердан билиб олса бўлади. Улар биринчи маротаба борган Ўзбекистонга. Улар ўз манзилига етиб бормаган. Даҳшатлиси шуки, бу фақат сайлов билан боғлиқ эмас. Ўзбекистон доимо “усиление”да, фақат сайлов олдидан эҳтиёт чораларини кўрди. Улар Россия фуқаросими, Ўзбекистон фуқаросими – қанча одамни ҳукумат сарсон қилаётганини кўриб турибмиз,- дейди Москвадаги “Ёрдам” ташкилоти раҳбари, “Мемориал” аъзоси Баҳром Ҳамроев Озодлик билан суҳбатда.

Айни пайтда Россиянинг Тошкентдаги элчихонасида россиялик Магомедсайид Хасаев ва Алисултан Абакаровларнинг тақдири билан махсус шуғулланишаётганини билдиришди.

Озодлик мандарин ташиётган доғистонлик ҳайдовчиларнинг кейинги тақдирини кузатиб боради.

XS
SM
MD
LG