Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:53

Ҳафта суратлари: Charlie Hebdo - маданиятлар тўқнашувининг оғриқ нуқтаси


Дунёнинг бир қатор давлатларида Франциянинг Charlie Hebdo журналида яна Муҳаммад пайғамбар карикатураси босилганига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.

Карачида Покистон полицияси асосан талаблардан иборат бўлган 200 намойишчини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Франция консулхонаси олдида ўтган намойишни тарқатиш пайтида камда уч киши, жумладан, Франс пресс агентлиги мухбири қаттиқ жароҳат олгани айтилмоқда.

Иорданияда Франция элчихонаси томонга юриш қилган намойишчилар ҳам полиция билан тўқнашди.

Бу каби намойишлар Жазоир, Сурия, Хиндистон, Филлиппин ва Исроилда бўлиб ўтдию. Исроилнинг Қуддус шаҳридаги намойиш фаластинликлар томонидан уюштирилган.

Муҳаммад пайғамбар карикатураларини эълон қилган Charlie Hebdo журналига 7 январь куни террорчилар томонидан қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлган эди.

Журналинниг 14 январь куни сотувга чиқарилган янги сонида Муҳаммад пайғамбар қўлида “Мен Шарли” деган ёзув билан кўзидан ёш тўкиб турган ҳолатда акс эттирилган.

Мусулмонлар Charlie Hebdoжурналида Муҳаммад пайғамбар карикатураси яна эълон қилиниганига қарши намойишлар ўтказаётган бир пайтда Германия ва Чехияда мамлакатнинг исломийлашувига йўл қўймаслик талаби билан бир қатор митинглар бўлиб ўтди.

Германиядаги Pegida ташкилоти ўтказган исломийлашувга қарши юриш пайтида мана бундай плакатлар ҳам бор эди.

Pegida юришига қарши бўлган германияликлар ҳам ўз намойишини ўтказди.

Хабарларда Pegida талабларига қарши чиққан намойишчилар сони ислмога қарши намойишга чиққанлар сонидан анча кўп бўлгани айтилмоқда.

Чехия пойтахти Прагада ислмога қарши ўтказилган митингда 500 одам иштирок этгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG