Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:14

Чеченистонда Charlie Hebdo карикатураларига қарши намойиш ўтказилди


Бугун Чеченистон пойтахти Грознийда “диний ҳиссиётларни ҳақорат қилиш”га қарши оммавий намойиш ўтказилди. Асосан чеченистонлик мусулмонлар иштирок этган намойиш 7 январь куни Францияда Charlie Hebdo ҳажвий журналига қилинган ҳужумга Россиянинг муносбати тарзида уюштирилди. Париж ҳужумчилари ҳажвий журналдан Муҳаммад Пайғамбар карикатураларини чизгани учун шу тарзда қасос олганини билдириши сўз эркинлигига доир баҳсларни келтириб чиқарди.

Чеченлар Charlie Hebdo карикатураларига қарши намойишга чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00

Грознийдаги намойишда гапирган Россия Бош муфтийси Равил Ғайнуддиннинг “Биз бутун дунёга: Муҳаммад Пайғамбарни севамиз ва мусулмонларнинг диний ҳиссиётларини ҳақоратлашига йўл бермаймиз, дея айтмоғимиз керак”, деган сўзлари телевидениеда кўрсатилди.

Ғайнуддин исломчилар томонидан амалга оширилган террор ҳуружини ҳам қоралади. Кремлга ҳамоҳанг тарзда муфтий Ғарбни диний қадриятларга путур етказишда айблаб, бир жинсли никоҳларга изн берган давлатларни танқид қилди.

Намойишда бошқа дин вакиллари ҳам иштирок этиб, улардан бири “Муҳаммад ва Исо”, деган хитобларни ташкил қилиб турди.

Аҳолисининг аксари православ насронийлардан иборат Россияда мусулмонлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG