Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:43

Ислом Каримов маъмурий-буйруқбозлик усулидан воз кечмоқчи


Таҳририяти Ўзбекистонда жойлашган podrobno.uz сайти 26 январь куни кечқурун рус тилида эълон қилган бир хабарни ўқидиму уни тўлиқ тушунишга ўрисчам етмай қолиб, ўзбекчасини излай бошладим. Хайрият, сайтнинг ўзбекча саҳифаси ҳам бор экан. Лекин бу бетдан излаганим хабарни топа олмадим: podrobno.uzнинг ўзбекча саҳифаси сўнгги бор ўтган йилнинг сентябрида янгиланган экан. Хўш, нима қилдим? Ахир муҳим туюлган хабарни тўлиқ тушунишим керакку?! "Ўзинг учун ўл етим", дедим-да, русча хабарни ҳижжалаб ўзбекчалай бошладим.

Қуйида менинг таржимамни ўқийсиз. Лекин уни ўқишни бошлашингиздан олдин эслатиб қўяй: таржимамни podrobno.uz хабарининг адекват ва эквивалент таржимаси, деб қабул қилманг. Русчани мендан яхши биладиган ҳамкасбимнинг оригиналга мос таржимасини ҳам келтираман, албатта.

Демак, менинг таржимам будир:

Ўзбекистонда яқин вақт ичида мамлакат бошқарув тизими тамойиллари ва унга ёндошувни тубдан ўзгартириш чоралари дастури ишлаб чиқилади.

Дастур давлат раҳбариятининг сўнгги 23 йиллик фаолияти мониторингига асосланади, унда Япония, Корея, Германия ва бошқа мамлакатларда қўлланилаётган бошқарув тизимлари ҳисобга олинади, бу соҳада янгича ёндошувлар ва воситалар ишлаб чиқилади.

Янги дастурнинг энг муҳим вазифаларидан бири мамлакат устидан бошқарувни эски маъмурий буйруқбозлик усули билан амалга ошираётган самарасиз раҳбариятдан батамом қутулишдир.

Режалаштирилаётган мақсад мамлакат бошқарувига бозор иқтисодиёти илмига эга ва давлат бошқарувнинг замонавий методларини биладиган янги менежерларни келтиришга эришишдир.

Дастурни тайёрлаш жараёнида янги намунавий ташкилий структура ва давлат персонали олдига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилади. Бундан асосий мақсад бошқарув персонали ва мутахассислар лавозимлари номлари ва функционал вазифаларини шунчаки ўзгартириш эмас, балки ишлаш принципларини тубдан ўзгартиришдир, токи ҳамкорлик ва ташаббус ривожланишга туртки бериш учун янги импульс олсин.

Юқорида ўрисчаси чала каминанинг таржимасини ўқидингиз.

Қўйида эса, ўрисчаси мукаммал ҳамкасбимнинг таржимаси. Агар иккала матнни эринмай ўқиб, синчковлик билан қиёсласангиз, принципиал тафовутларни, албатта, илғайсиз:

Демак, podrobno.uz сайти 26 январь куни кечқурун эълон қилган хабарнинг аслига мос таржимаси будир:

Ўзбекистонда яқин вақт ичида Корпоратив бошқарув тизими тамойиллари ва унга ёндошувни тубдан ўзгартириш чоралари дастури ишлаб чиқилади. Дастур давлат улуши бор 1100 дан ортиқ акциядорлик компаниялари ва бошқа хўжалик бирлашмалари фаолиятининг мониторингига асосланади, унда Япония, Корея, Германия ва бошқа мамлакатларда қўлланилаётган бошқарув тизимлари ҳисобга олинади, бу соҳада янгича ёндошувлар ва воситалар ишлаб чиқилади.

Янги дастурнинг энг муҳим вазифаларидан бири корхоналар устидан бошқарувни эски маъмурий буйруқбозлик усули билан амалга ошираётган самарасиз директорлар корпусидан батамом қутулишдир. Ҳукумат режалаштираётган мақсад корхоналар бошқарувига бозор иқтисодиёти илмига эга ва корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини биладиган янги менежерларни келтиришга эришишдир.

Дастурни тайёрлаш жараёнида янги намунавий ташкилий структура ва давлат улуши мавжуд акциядорлик компаниялари персонали олдига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилади. Бундан асосий мақсад бошқарув персонали ва мутахассислар лавозимлари номлари ва функционал вазифаларини шунчаки ўзгартириш эмас, балки ишлаш принципларини тубдан ўзгартиришдир, токи ҳамкорлик ва ташаббус ривожланишга туртки бериш учун янги импульс олсин.

Юқоридаги хабарнинг асли, яъни ўрисчаси будир:

В Узбекистане в ближайшее время будет разработана Программа мер по коренному изменению принципов и подходов в системе корпоративного управления. Она будет основываться на мониторинге деятельности более 1100 акционерных компаний и других хозяйственных объединений с государственной долей, а также с учетом систем менеджмента, применяемых в Японии, Корее, Германии и других странах, разработать новые инструменты и подходы в этой сфере.

Одна из важнейших задач новой программы – полностью избавиться от неэффективного директорского корпуса, осуществляющего сегодня управление предприятиями на основе старого административно-командного стиля. Правительство планирует добиться, чтобы управление предприятиями возглавили новые менеджеры, обладающие глубокими знаниями рыночной экономики и современными методами корпоративного управления.

В рамках подготовки программы будут утверждены новая типовая организационная структура и требования к персоналу акционерных компаний с государственной долей. Основная цель – не просто поменять только названия должностей и функциональные обязанности управленческого персонала и специалистов, а коренным образом изменить принципы работы, чтобы взаимодействие и инициатива приобрели новый импульс для развития.

XS
SM
MD
LG