Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:21

BahsOnline: Виртуал президентлик сайлови керакми?


Виртуал сайлов комиссияси расмий вебсайтидан скриншот
Виртуал сайлов комиссияси расмий вебсайтидан скриншот

Муҳожиратдаги Ўзбекистон мухолифати фаоллари ташаббуси билан ташкил қилган виртуал сайлов комиссияси ва ўтказилиши эълон қилинган вируал президент сайлови ўзбек жамиятига керакми, ундан кўзланган мақсад пичоққа илинадими? BahsOnlineнинг 11 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги сонида ана шу мавзу мунозара қилинди.

Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг хориждаги фаоллари, мухолифатчилар ташаббуси билан тузилган Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олишда давом этмоқда.

Фаоллар Ўзбекистонда 29 мартга белгиланган президент сайловида ўз номзодларини қўйиш ва сайловда иштирок этиш учун уларга мамлакат ичкарисида имконият ҳам, сиёсий майдон ҳам йўқлиги сабаб ВСКни тузишганини айтадилар.

10 февралга қадар виртуал президент сайловида иштирок этиш истагини билдирган ўн бир номзодини рўйхатга олинди.

ВСК ўз сайтида сайловда иштирок этадиган номзодлар рўйхати, уларнинг таржимаи ҳоли, сурати, дастурларини эълон қилди ва яқин кунлар ичида номзодлар виртуал сайловчиларни ўз дастурлари билан таништиради.

ВСК ўз мақсадларини эълон қилгандан сўнг ижтимоий тармоқларда ўзбек жамоатчилиги учун бундай хаёлий сайловлардан ҳеч қандай наф йўқлиги, мухолифат сайтлари Ўзбекистон ичкарисида тўсиб қўилиши сабаб ўзбекистонликлар бундан тамоман бехабар қолиши ҳақида гап-сўзлар айтила бошлади.

Аммо, ВСК аъзолари фикрича, бу сайлов Ўзбекистон ичкарисида ўтказиладиган театрлаштирилган президент сайловига муқобил бўлган, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига асосланган сайлов бўлишини айтмоқда.

Хўш, бундай виртуал сайловнинг ўзбек жамияти учун фойдаси борми ёки йўқ?

Бу савол устида мунозара қилиш учун Озодлик баҳс майдонига Виртуал Сайлов Комиссияси матбуот котиби Улуғбек Бакиров ва тошкентлик мустақил журналист Абдураҳмон Ташановни таклиф қилинди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

BahsOnline: Виртуал президентлик сайлови керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG