Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:28

Рашодхон қори адвокатларининг эътирозлари судларда инобатга олинмаяпти


Рашод қори Ўш вилоят суди мажлислар залидаги панжара ортида.
Рашод қори Ўш вилоят суди мажлислар залидаги панжара ортида.

Диндорларни Сурияга жиҳодга боришга чақиргани иддао қилиниб қўлга олинган қорасувлик имом Рашод қори Камоловни тергов якунлангунига қадар икки ой давомида ҳибсда сақлаш бўйича Ўш шаҳар суди қарорини вилоят суди 24 февраль куни ўз кучида қолдирди. Айбланувчининг адвокатлари қорига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан Олий судга мурожаат қилмоқчи.

Адвокат: Судлар қонунбузарликлар билан ўтди

Рашод қори Камоловнинг адвокатлари ўз ҳимоясидаги одамга нисбатан ҳибсда сақлаш эҳтиёт чораси қўлланилаётганини адолатсизлик сифатида баҳоламоқда.

Адвокат Ҳусанбой Солиевга кўра, 11 февраль куни Камоловга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилаш юзасидан Ўш шаҳар суди мажлиси суд биносида эмас, балки Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтгани, 24 февраль куни эса шаҳар суди қарорини вилоят суди ўз кучида қолдиргани “мазкур иш нохолис ўрганилаяпти”, деган хулосага келишга асос бўла олади.

Адвокатнинг айтишича, айбсизлик презумпциясидан келиб чиқилса, суд қарори ўз кучига кирмагунига қадар ҳеч ким Камоловни айбдор деб аташга ҳақли эмас. Бироқ ҳозирда милиция томонидан Камоловнинг тўла айбдорлиги бўйича маълумотлар тарқатилаяпти, матбуот анжуманлари ўтказилаяпти. Адвокатга кўра, бу ҳаракатлар нотўғри ва қонунга зиддир.

- Суд ҳукмида буни қамоқда қолдириш сабаби ёзилаяпти. Бу шу жиноятларни қилди, деб кўрсатилаяпти. Ҳали унинг жиноят қилгани судда исботланмаган. Демак, Камоловни ҳибсда қолдиришга асос йўқ. Гумонланувчининг жиноий иш тергови якунлангунига қадар қочиб кетиши ёки терговчиларга тўсқинлик қилиши хавфи борлиги милиция ходимлари томонидан исботланган тақдирдагина, унга нисбатан ҳибсда сақлаш чораси қўлланилади. Судларда юзлаб одамлар: “Биз гаров бўламиз, биз кафилмиз, бу одам қочиб кетмайди”, деб тилхат ёзиб беришди. Лекин юзлаб одамларнинг кафолати ҳам Камоловга нисбатан эҳтиёт чораси белгиланаётганида инобатга олинмади,- дейди Ҳусанбой Солиев.

Адвокатга кўра, Камоловга айблов билдириш жараёнида ҳам бир қатор қонунбузарликлар кузатилган. Масалан, уни тергов давомида ҳибсда сақлаш бўйича маҳкама ўтказишдан аввал, суд унга қўйилган айбловнинг қонуний эканини текшириш керак эди.

Иккинчидан,“Диний экстремизмга қарши кураш” тўғрисидаги қонуннинг 13 - моддасига мувофиқ, экстремистик материал экани иддао қилинаётган ашёвий далиллар прокуратура мурожаати билан суд томонидан”ҳақиқатан ҳам экстремистик”, деб топилиши керак. Аммо Камоловга нисбатан суд жараёнларида бу модда қўлланилмаган, адвокатларнинг бу масаладаги эътирозлари эса инобатга олинмаган.

Суд экспертиза депатраментининг Дин ишлари қўмитаси хулосаси экспертлик хулосаси бўла олмаслиги тўғрисидаги хати.
Суд экспертиза депатраментининг Дин ишлари қўмитаси хулосаси экспертлик хулосаси бўла олмаслиги тўғрисидаги хати.

- Судлар асосан Дин ишлари бўйича давлат комиссияси берган хулосага таянмоқда. Лекин бизда Адлия вазирлиги қошидаги Суд экспертизаси департаментининг экспертиза ҳулосаларини чиқарувчи марказидан олинган расмий хат бор. Бу хатда “Дин комиссияси суд экспертизаси ташкилоти эмас”, дейилади. Нима учун биз уларни эксперт ташкилот эмас деябмиз, чунки уларнинг берган хулосалари хеч бир қонун талабларига тўғри келмайди. Масалан, улар илмий жиҳатдан асослаб бериши керак эди,- дейди Ҳусанбой Солиев.

Милициянинг ҳам, қори тарафдорларининг ҳам ўз иддаолари бор

Асли Қирғизистоннинг Қорасув шаҳридан бўлган ва Фарғона водийсида танилган 37 ёшли ўзбек имоми Рашод Камолов Қирғизистон жиноий кодексининг 299-моддасининг бир неча бандлари билан экстремистликда айбланмоқда.

Камоловнинг уйи тинтув қилинганида йиғилган одамлар.
Камоловнинг уйи тинтув қилинганида йиғилган одамлар.

У шу йилнинг 9 февраль куни ўз уйидан бир неча ниқобли милиция ходимлари ва Қорасув расмийлари иштирокида Қорасув милициясига олиб кетилган, сўнгра Ўш шаҳар милициясига олиб келинган ва ҳибс қилинганди.

Бундан аввал Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг мулозими Раҳим Салимов шу кунга қадар милицияга Рашод қори Камолов фаолиятига оид кўплаб шикоятлар келиб тушганини айтганди.

Унга кўра, Камолов халифалик тузишга ва Конституцион тузумни куч билан ўзгартиришга даъват қилганига исбот бор. Бу борада жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, фуқаролардан Рашод қори уларнинг болаларини Сурияга жиҳодга жўнатганига оид 10 та шикоят тушган.

Қорасувлик манбаларнинг айтишича, 6 февраль куни масжидга шаҳар расмийлари новқатлик бир ёшгина имомни Рашод қорининг ўрнига имом-хатиб қилиб тайинлаш ниятини билдиришган:

Рашод қори имомлик қилган Қорасувдаги "Сарахсий" масжиди.
Рашод қори имомлик қилган Қорасувдаги "Сарахсий" масжиди.

"Қирғиз миллатига мансуб новқотлик ёшгина бир имомни Рашод қорининг ўрнига имом-хатиб қилиб тайинламоқчимиз, деган гапни айтишганида масжид қавми мутлақо рад этишган. Расмийлар норозилик кўтарилиб кетмасин, деб тезда қайтиб кетишган. Орадан 3 кун ўтиб, Рашод қорини ҳибсга олишди", деб даъво қилган исми сир қолишини сўраган қорасувлик намозхонлардан бири.

Рашод қори ҳибс қилинганидан сўнг бир неча кун ўтгач, унинг ўрнига Суюн ажи Каликов имом қилиб тайинланган эди. Суюн ажи имом қилиб тайинланадиган куни Қорасувдаги Сарахсий масжидига элтадиган йўлларга блок постлар қўйилган ва масжид олдида ўнлаб милиция ходимлари қўриқчилик қилган.

Рашод Камолов яқинлари унга нисбатан айбловларни тухмат деб баҳоламоқда

"Сарахсий" масжидида жума намози.
"Сарахсий" масжидида жума намози.

- Яқинлари буни тухмат деб ҳисоблайди. Бу тухмат. Лекин барибир давлатимиз одилона сиёсат қилади, деб умид қилмоқда, одилона хукмни кутиб туришибди. Айниқса бугунги кунда хеч бўлмаганда уй қамоғига чиқариб беришса керак, деб умид қилаётганди, бундай бўлмади. Энди юқоридан президентимиздан, парламентдан, Олий судимиздан шуни умид қилиб қоламиз, - дейди Рашод Камоловнинг амакиси Абдураҳмон Камолов.

Рашод қори 2011 йил бошида ҳибсга олиниб¸ 3 февраль куни Бишкекдаги ҳибсхонадан озод этилган эди. Бишкек шаҳри Свердлов тумани тергов изоляторида 16 кун ҳибсда сақланган Рашод қори Камолов ўшанда Ўзбекистоннинг икки фуқароси аризаси билан ҳибсга олинган эди.

XS
SM
MD
LG