Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:09

Қора бозордаги доллар нархининг сунъий равишда туширилаётгани айтилмоқда


21 май куни "қора бозор"да доллар 4 350 сўмдан сотилди.
21 май куни "қора бозор"да доллар 4 350 сўмдан сотилди.

Ҳафта бошида “қора бозор”да 5000-5200 сўмга тенг бўлган АҚШ долларининг қимати 21 май куни 600-650 сўмга пасайишига ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг валюта “қора бозори”га босим кўрсатиши сабаб бўлган. Озодлик мобил мухбирлари “қора бозор” саррофларига таняган ҳолда мана шундай хабар бермоқда.

Ҳафта бошида “қора бозор”да 5000-5200 сўмга тенг бўлган АҚШ долларининг қимати 21 май куни 600-650 сўмга пасайишига ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг валюта “қора бозори”га босим кўрсатиши сабаб бўлган. Озодлик мобил мухбирлари “қора бозор” саррофларига таняган ҳолда мана шундай хабар бермоқда.

Ўзбекистон “қора бозор”ида 21 май куни АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати сезиларли даражада пасайди: 1 АҚШ доллари 4350 сўмдан сотилди. Ҳафта бошида эса доллар қиймати 5000-5200 сўмга тенг бўлаётган эди.

Бу ҳақда хабар қилган мобил мухбирларимизга кўра, долларнинг арзонлаши оқибатида пойтахт ва вилоятлардаги валюта алмаштириш нуқталарида саррофлар деярли кўриниш бермай қолган.

Саррофларнинг айтишларича, АҚШ доллари курсининг кескин пасайиши сўнгги 2 кунда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг “қора бозор”ни сиқувга олиши билан боғлиқдир. Тошкентдаги “Олой” бозорида саррофлик билан шуғулланувчи Азиз давлат томонидан “қора бозор”ни таъқиб қилиш камайса, яна бир неча кун ичида хориж валютаси курси қаддини ростлашини башорат қилади.

“Бозорда ишлаб бўлмаяпти. Катта-катта валютчиклар уйида ўтиришипти. Шу боисдан доллар курси тушиб кетган. Иккинчидан, сотиб олиш ва сотиш орасидаги фарқ ҳам юқори. Майда валютчиклар таваккал қилишни хоҳлашмайди. Ҳозирда фарқ 100 сўмни ташкил қилмоқда”, дейди сарроф Азиз.

Кузатувчиларга кўра, АҚШ долларининг 5000 сўмлик довондан ошгани Ўзбекистон ҳукуматини ўйлантириб қўйган. Бунинг ортидан Марказий банк жисмоний ва юридик шахслар учун валютани расмий курс бўйича айирбошлаш операцияларини камида уч ойга тўхтатгани ҳақида Озодлик радиоси 20 май куни хабар қилган эди. Иқтисодчилар мазкур қарор Ўзбекистонда валюта тушумининг кескин камайганини тасдиқлашини, лекин вазиятни мазкур чора билан ўнглаш уринишлари ички бозорда нархларнинг кўтарилишига олиб келиши мумкинлигини айтган эдилар.

“Агар ҳукумат АҚШ долларининг жиловини қўлга олмайдиган бўлса, бу импорт товарлари нархининг кескин ошиши, аҳоли харид қобилиятининг пасайиши ва тадбиркорларнинг синишига олиб келиши мумкинлиги маълум. Шу боисдан ҳам ҳукумат Марказий банк орқали аҳоли қўлига доллар беришни тўхтатди ҳамда “қора бозор”да фаолият олиб бораётганларни таъқиб остига олмоқда”, дейди кузатувчилардан бири.

Сўнгги марта Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 19 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгиланди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2 минг 527 сўм 58 тийинни ташкил этган.

Апрель ойида ўзбек сўмининг доллар ва рублга нисбатан расмий қиймати Марказий банк томонидан тўрт марта пасайтирилгани кузатилган эди.

Ўзбекистон “қора бозор”ларида сўнгги 3 ой ичида АҚШ долларининг қарийб 1000 сўмга қимматлаши ортидан Озодлик билан суҳбатлашган айрим тадбиркорлар 1 ойлик даромади 60 фоизга камайгани, айни пайтда патта ва ижара нархи ошиб бораётганидан шикоят қилган эди.

XS
SM
MD
LG