Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:20

Кумуш Раззоқова кийимини мақтаган қўшиқчи ва ўжар куз гуллари ҳақида


Uzbekistan -- Pop Singer Kumush Razzoqova, Tashkent, 1992
Uzbekistan -- Pop Singer Kumush Razzoqova, Tashkent, 1992

Чодирхаëлнинг бугунги меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова мамлакат шоу-бизнесидаги воқеалар¸ҳусусан баъзи қўшиқчиларнинг такаббурона баëнотларига муносабат билдирди.

Ўз фаолиятини 1978 йилда бошлаган таниқли хонанданинг исми шу кунларда Ўзбекистон мусиқа оламидаги қатор воқеалар сабаб яна тилга тушди.

Америка Овозига суҳбат берган Наргиз Зокирова ўз ижодини Кумуш Раззоқова билан биргаликда бошлаганини фаҳр билан айтди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз суҳбатларидан бирида “Мен биттагина Юлдузман. Эҳтиёт қилиб, ол юлдузингни деганидан кейин , мухлислар ўзбек санъати осмонида юлдузлар кўп экани улардан бири Кумуш Раззоқова эканлигини айтишди.

Мухлислар Кумуш Раззоқованинг қўшиқларини кетма-кет ижтимоий тармоқларга қўйиб ўз севгисинио изҳoр қилишди.

Қулоғимиз тагида Кумуш Раззоқова ижросида жаранглаëтган қўшиқ тўқсонинчи йиллар ифорини биз томон элтади.

Булбуллар тарк этар боғларни

Ҳазонларга кўмилар йўллар

Тунлар ўтар¸ кундузлар ўтар

Ҳамон кутар сабрли гуллар

Куз гуллари о ўжар гуллар

Унутолмас орзуларини..

Тўқсонининчи йилларда ижро этилган бу қўшиқ Кумуш Раззоқова ҳақидаги балладага ўҳшайди.

Шоу-бизнес¸ оқ пиар¸ қора пиар¸ бирров¸ томсувоқ каби янги даврнинг мусиқий мазҳабларини четлаб¸ булбуллар тарк этган боғда ҳануз гуллаб турган ўжар чечак Кумушхоннинг ўзи эмасми?

Хуллас Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқовага берадиган саволларимиз кўп бўлгани боис у кишига қўнғироқ қилдик.

Кумуш Раззоқова кийимини мақтаган қўшиқчи ва ўжар куз гуллари ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:31:23 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG