Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:14

Тижорат банклари ëппасига аҳолига валюта сотиш давом этаëтгани ҳақида баëнот тарқатди


Банклардан ўз пулини ола олмай кунлаб сарсон бўлаëтган ўзбекистонликлар сафи кун сайин кенгайиб¸ банклар олдидаги навбатларнинг кун сайин узайиб бораëтгани кузатилмоқда.
Банклардан ўз пулини ола олмай кунлаб сарсон бўлаëтган ўзбекистонликлар сафи кун сайин кенгайиб¸ банклар олдидаги навбатларнинг кун сайин узайиб бораëтгани кузатилмоқда.

Ўзбекистондаги аксар йирик тижорий банклар айни бир хил баëнот билан чиқиб¸ аҳолига хориж валютаси сотиш билан боғлиқ муаммо йўқлигини билдирдилар. Бир хил мазмундаги раддия 29 май куни “Ипотека-банк”¸ “Ипак Йўли банки”¸ “Алоқабанк”¸ “Туронбанк”¸ “Асакабанк”¸ “Asia Alliance Bank” ва “Саноат-қурилиш банк”лари расмий сайтида эълон қилинди.

Бу баëнотларда банкларда жисмоний ва юридик шахсларга хориж валютасини сотиш жараëни муаммосиз давом этаëтгани¸ аҳоли хориж валютаси олди-сотдисини халқаро банк пластик карточкалари орқали амалга ошираëтгани айтилади.

Гарчи бу баëнотларда Озодлик радиоси тилга олинмаса-да¸ банклар номи ва баëнот мазмунидан унинг Озодлик эълон қилган хабарни билвосита рад қилиш уриниши экани кўрилади.

Озодлик 20 май куни Ўзбекистон Марказий банки жисмоний ва юридик шахслар учун валютани расмий курс бўйича айирбошлаш операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйгани тўғрисида "Алоқабанк" ходимига таянган ҳолда хабар қилган эди.

22 май куни Марказий банк бу хабарга ишора қилоувчи илк “раддиянамо” баёнотни эълон қилган, лекин валюта айирбошлаш операциялари тўхтатилмаганини очиқ айта олмаган эди.

Бу баëнотдан уч кун ўтиб¸ 26 май куни Озодлик мухбири билан суҳбатда "Ипак Йўли банки", "Ипотека" банки ва "Туронбанк"нинг валюта операциялари учун мутасадди бўлимларининг барчаси сўмни расмий курс бўйича пластик карточкага нақдсиз кўринишда конвертация қилиш операциялари камида июль ойигача тўхатилганини тасдиқлашди.

Тижорий банклар бир чоракда бир марта сўмни эркин валютага айирбошлаш операциялари тўхтатилганини талабгорлар кўпайиб кетгани билан изоҳлашди ва чеклов Марказий банк томонидан жорий қилинганми, деган саволни жавобсиз қолдиришди.

"Қишлоқ қурилиш банки"нинг валюта операциялари бўлими ҳам конвертация VISA карталарининг йўқлиги боис июль ойигача амалга оширилмаслиги, лекин фавқулодда ҳолда 600 АҚШ долларигача айирбошлаб беришлари мумкинлигини билдирди.

Валюта операциялари вақтинча тўхтатилгани тўғрисидаги хабарлар Марказий банк Ўзбекистон Бош вазирини мамлакат иқтисодида нақд пул тақчиллиги юзага келганидан огоҳланирган пайтга тўғри келди.

Нақд пул тақчиллиги боис мамлакат бўйлаб иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар¸ хусусан нафақа ва пенсия пулларини вақтида тўлай олмаслик ҳоллари кенгайиб бормоқда.

Марказий банк раиси биринчи ўринбосарининг Бош вазир Шавкат Мирзиëевга юборган хатининг Озодликка сиздирилган нусхасидан¸ нақд пул тақчиллиги боис ИИВ¸ МХХ каби махсус контингент ташкилотларига тўловларни ўз вақтида етказиб бўлмай қолгани айтилади.

XS
SM
MD
LG