Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:18

Ўзбек қўшиқчиси Каримов ўлмасин деб қўшиқ куйлади


Ўзбекистон раҳбари байрамларнинг бош раққоси сифатида кўрилади.
Ўзбекистон раҳбари байрамларнинг бош раққоси сифатида кўрилади.

Шу кунларда номаълум ўзбек қўшиқчисининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга бағишланган қўшиғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мамлакатда Каримовга бағишлаб “лаганбардор” қўшиқ айтиш тажрибаси оз бўлса ҳам учраб туради. Чодирҳаëлнинг бу галги сони ана шу "қўшиқларга" бағишланди.

Шу кунларда номаълум ўзбек қўшиқчисининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга бағишланган қўшиғи ижтимоий тармоқларда тарқалди:

Юрагимда аламлар,

Қўлларимда қаламлар.

Нечун ҳеч айтилмади,

Юртбоши учун куйлар.

Қўшиқнинг иккинчи тўртлиги эса кесатиқдек янграйди:

Юрт учун борин берган,

Халқин фаровон этган.

Хар бир шахсни тенг билган,

Юртбошим бўлсин омон.

Қўшиқ Ўзбекистонликларнинг бой ва фаровон ҳаëтига қўшни халқлар ҳавас қилаëтгтани ҳақидаги мисралар билан давом этади:

Халқлар ҳаваси келгай,

Кекса- ëш ўйнаб кулгай.

Сиздек юртбошим бордур,

Тинчлик абадий бўлгай.

Исми Озодликка номаълум бўлган шоир ëзган бу қўшиқни куйлаëтган номаълум ҳофиз “Каримов ўлмасин ва ўзбек халқи бахти учун минг йил омон турсин" дея қайта қайта куйлайди:

Илло бўлсинлар омон,

Юртбошим бобо Ислом.

Қўшиқ мисраларида ҳар бир ўзбекниинг Оллоҳга муножот айтиб юртбошиниинг умри узоқ бўлишини тилаб тургани тасвирланади:

Қўлин очиб дуога,

Ҳар бир ўзбек ҳудога,

Айтарлар юртим учун,

Юртбошим омон бўлсин.

“Попса” жанрида “ижод” қилинган бу қўшиқнинг мавжудлигидан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг ҳабари йўқ экан. “Ўзбекнаво”даги Озодлик манбаларига кўра, ушбу ташкилотдан лицензия олиб ишлаëтган бирорта ашулачи бундай қўшиқ яратмаган.

Омон бўлсин сардорим

Айни пайтда Каримовга бағишлаб “лаганбардор” қўшиқ айтиш тажрибаси оз бўлса ҳам учраб туради.

Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрида истиқомат қиладиган 10 яшар Шаҳриëр исмли болакай “Омон бўлсин сардорим” деб қўшиқ куйлади.

Айтилишича, қўшиқ сатрлари боланинг тушида аëн бўлган.

Ўлмасдан, омон туриши тиланаëтган сардор – бу Ўзбекистон президенти.

Кейин билсак, бу боланинг отаси прокуратурада ишлар экан.

Матн ҳам, қўшиқ учун клип ҳам маълум ҳақ эвазига кимларгадир қилдирилган. Биз ноëб талант деб ўйлаганимиз ҳолат оддий таъмагирлик ва хушомадгўйлик бўлиб чиқди.

10 яшар бола балки катталар ўйнаëтган ўйин қурбонидир, аммо бу боладан бир-икки кўйлак кўпроқ йиртган “ҳофизлар” ҳам айни йўналишда “ижод” қилмоқда.

Ана шундай куйчилардан бири Дилмурод Султонов ҳам “Ўзбекистонни бошқараëтган доно султонга атаб” қўшиқ яратди.

Қўшиқ авжида Дилмурод “Кўз тегмасин мустақиллик яратган имконларга” деб хониш қилади.

Нақорат эса мана бундай:

Тинч мусаффо осмонинг бор
Оқил доно султонинг бор
Ўзбекистон¸ Ўзбекистон.

Суҳбатдошимиз тошкентлик бастакор Рустамжон Абдуҳолиқов назарида “ватанпарвар” қўшиқларнинг матнлари жуда абгор:

- Илгари қўшиқ матнини Пўлат Мўмин, Туроб Тўла каби шоирлар ëзар эди. Ҳозир махсус қўшиққа матн ëзувчи тадбиркорлар бор. 100 долларга мустақиллик ҳақида қўшиқ матни ëзиб беришади. Шу тариқа ватан ҳақида, она ва дўст ҳақида ҳам матн буюртма қилса бўлади,- дейди Рустамжон.

Рустамжонга кўра, ҳозир Тошкентда жиноят олами авторитетлари саналадиган Салим Абдувалиев ва Миродил Жалоловга бағишланган қўшиқлар қўл телефонларига кўчган.

- Хушомадгўй қўшиқлар айтиш эпидемия тусини олди, дейди Рустамжон.

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Озода Нурсаидова Youtube.com порталига жойлаштирган видеомурожатида “Нега ҳофизлар мустақиллик байрамидаги концерт финалида қўшиқ айтишни талашишади?” деб савол беради ва жавобни ҳам ўзи беради.

Бу концерт иштирокчиси олдида барча эшиклар очилади. Президент билан қўллашган ҳофизга “Ўзбекнаво” каттаси ҳам илтифот билан қарайди.

Чодирҳаëл
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:37 0:00
Бевосита линк


Омон бўлсин президентим

Мустақилликка бағишланган концертлардан бирида Каримов билан қўл бериб кўришган қўшиқчи Ирода Искандарова гапиради:

- Биласизми, у менинг қўлимни сиққанида, нафақат менинг¸ балки бутун халқнинг кайфияти кўтарилди. Илоҳим бахтимизга президентимиз омон бўлсин, умрлари узоқ бўлсин. Шундай гўзал Ўзбекистонда яшаб ўтирибмиз. Шундай президентимиз борлигидан фахрланаман. Биласизми, президент саҳнага чиқиб санъаткорнинг қўлини сиққани қанчалик бахт бу. Қанча киши орзу этади буни. Президентимиз илоҳий бир инсон бўлса ҳам бизнинг ҳар биттамиз билан сўрашади. Бу улкан бахт. Сўз билан тасвирлай олмайман,- дейди Ирода Искандарова.

Ирода Искандарова келажакда президент Каримовга бағишлаб қўшиқ куйлаш ниятида эканини айтди.

Сержант Ирода Искандарова Ўзбекистон қуролли кучлари ансамбли солисти.

Иродахон ҳарбийлар ва Миллий хавфсизлик хизмати зобитлари учун концертлар бераëтганидан мамнун.

Халқ қўшиқлари ижрочиси бўлган Ирода Искандарованинг ҳарбий ватанпарвар қўшиқлар куйлаши Ўзбекистондаги қўрқув муҳити билан изоҳланади. Режимни сақлаëтган погонли ва милтиқли одамлар ҳақида куйлаш хавфсизроқ бўлса керак.

Жаҳон ичра буюк юртни катта достон қилмоқдамиз

Айни пайтда погонлиларнинг ўзлари ҳам Каримовга мақтовлар айтишмоқда.

Элим деб¸ юртим деб куйиб яшайсиз¸
Тинчлик таянчимиз ҳарбийлар¸
Хизматингга доимо шаймиз.

Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган тантанада қўшиқ куйлаган харбий ҳофиз Марат Ҳакимов Каримов ўтирган тарафга қараб баланд овозда опера услубида:

Сени асраб-авайлаш учун
Чин юракдан қилдик қасамëд, дея ҳайқирди.

Кейинги нақорат эса киноя каби янграйди:

Жаҳон ичра буюк юртни катта достон қилмоқдамиз¸
Замон келди, ватан бағрин гўзал бўстон этмоқдамиз¸
Гўзал бўстон этмоқдамиз.

Ўзбек маддоҳлари ўзга мустабидлар хизматида

Мустақиллигининг қарийб 24 йили давомида Ўзбекистон дунëга миллионлаб мардикор¸ ўн минглаб фоҳиша¸ яна минглаб врач¸ муҳандис каби бошқа касб эгаларини "экспорт" қилди. Бугун улар сафига энди "профессионал маддоҳ"лар ҳам қўшилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов Туркманистон президенти Гурбангулу Бердимуҳаммедовга бағишлаб “Буюк орқадоғ” ашуласини ижро қилди.

Шукур энди Оллоҳ сенга

Бизга ҳовондор бердинг

Халқим учун¸ юртим учун

Буюк орқадоғ бердинг.

Бобомурод Ҳамдамов бундан олдин ўз қўшиғида Ўзбекистон президентини ҳам сийлаган эди:

Карвоним сардори элга кўзи қош¸

Ислом қомуси нур ҳур ўзбекка бош.

Номига муносиб шоҳи султоним¸

Аму-сир Сурхоним¸ насиба коним¸

Беминнат ўз ноним ўзимни ноним.

Бабомурод Ҳамдамов Туркманистон президентининг Ўзбекистонга қилган сафари якунларига бағишланган ўтган йилги концертда бир оз бўлса ҳам нейтрал ва дидактик қўшиқни куйлади.

Бир малъул какликдек нафсинг йўлинда

Дома душиб иззатинндан айрилма...

Махтумқулининг бу мисралари нафси учун иззатидан айрилганларга сабоқдек янграйди.

Подшоҳларга мадҳия ва ҳамду санолар айтиш анъанаси ўзбеклар тарихининг олис варақларида ҳам борлиги ҳақиқат. Ҳатто ўз қишлоғи хароблигидан арз қилган Махмур ҳам иқтидордаги султонни "Эй жаҳондори зафар¸ кавкабаи даври фалак" (Эй дунëни енгган ботир¸ давр осмонининг юлдузи) деб улуғлаган.

Қўшиқчилар орасида мадҳиябозлик намуналари Сталин ва Ленинга бағишланган қўшиқлардан маълум.

Ўзбек шоирлари Ғафур Ғулом¸ Шайхзода ва бошқаларнинг давр осмонининг қизил юлдузлари Ленин ва Сталинга бағишланган мадҳияларини ўзбек ҳофизлари яқин-яқинларгача ижро қилар эди.

Каримовга қараб мадҳия айтиш мавқеи эса яқинларгача Юлдуз Усмоновага лойиқ кўрилган эди.

Юлдуз Усмонова "юртбоши"га мадҳия айтиб топган-тупганига қаноат қилмай¸ марҳум туркманбошига атаб ҳам мадҳия айтиб юборди: гўë туркманбоши ëзди деб айтилган "Эжам" деган қўшиқни куйлади.

- Ман ҳақиқатда қалбимнинг ичигача етиб борган ҳисларимни армуғон қилдим. Сапармурод Ниëзов ëзган бу қўшиқни мен юрак- юракдан ҳис қилиб чин дилдан куйладим. Туркманча ëзилган бўлса ҳам тушуниб етдим. И ман бу қўшиқни ижро этганимда Сапармурод Ниëзов таъсирланганидан кўзига ëш олиб йиғлади¸ - деган эди Озодлик билан суҳбатда Юлдуз Усмонова.

Ўзбекистон президенти девонидагилар туркман президентига ўзбек ҳофизининг мадҳия айтганини эшитиб мутаассир бўлмадилар¸ аксинча ҳушëр тортдилар. Ана ўшандан кейин юртбошининг "штатли мадҳиябози"га дам берилди.

Ҳатто Юлдуз Усмонова президентнинг тўнғич қизи Гулнорага бағишлаб қўшиқ айтса ҳам олдинги мавқеига қайта олмади.

Тошкентлик бастакор Рустамжон Абдуҳолиқовнинг айтишича, "Юртбошинг омон бўлсин" дея куйланган қўшиқлар Ўзбекистонда пул олиб келмайди¸ ҳофизлар бундай қўшиқларни айтишга мажбур¸холос.

Аммо Чеченистонда мадҳия ижрочисига "Чеченистон халқ артисти" унвони берилиши мумкин.

Масалан¸ Чеченистоннинг москвапараст президенти Рамзан Қодировнинг хос зиëфатларини обод қилган тошкентлик Сўғдиëна (Оксана Нечитайло) "Чеченистон халқ артисти" бўлди. Бугун энди ўзбекистонлик Санжей исмли қўшиқчи Рамзан Қодиров, унинг отаси Ахмадҳожини улуғловчи қўшиқлар куйлаяпти. Унга ҳам "Чеченистон халқ артисти" унвони ва совға саломлар берилди. Бу мадҳия қўшиқнинг самараси эмасми?

Ўзбекистонда у қадар танилмаган, ҳатто ижодини кўпчилик мусиқа ихлосмандлари билмайдиган Санжей (асл исми Санжар) бир неча йилдан буён Чеченистонда қўшиқ куйлайди. Унинг репертуари тепасида Чеченистон президенти Рамзан Қодировни мадҳ этиб куйлаган қўшиғи туради.

Қўшиқда отасининг йўлини давом эттираëтган, Чеченистонни гуллатиб яшнатаëтган президент Рамзан Қодиров ҳақида куйланади.

“Рамзан сен Чеченистон юрагисан, Одамлар ишончисан, Рамзан арслон каби довюраксан, Имом каби адолатлисан, Сени Оллоҳ асрасин” каби сўзлар бор бу қўшиқда.

Нимага айнан Рамзан Қодировни бу қадар мадҳ этганини Санжейнинг ўзи шундай изоҳлайди:

- Чунки ман ўз кўзим билан кўрдим унинг улуғлигини. Президент ёш, 33 ёшда. Концертда ман айтганда бутун зал турган¸ қарсаклар чалиб, хаммага ёққан¸ дейди ўзбек маддоҳи.

Рамзан Қодировни мақтаган қўшиғидан ташқари, унинг отаси¸ Чеченистоннинг ўлдирилган президенти Ахмадҳожи Қодировга аталган қўшиғи, шунингдек Чеченистонга бағишланган “Ноҳчи Чьо” қўшиғи ҳам бор (ноҳчи чечен демакдир)

- Бу қўшиқ худди гимндек чеченлар учун. Манга жуда ёққан бу қўшиқ. Бу қўшиқни кўплар айтишган - Басков, Меладзе, мен ҳам айтдим. Лекин одамларни, чеченларни айтиши бўйича акцентсиз чиройлироқ қилиб ман айдим. Чунки бу қўшиқларни яхши билиш учун бу ерда яшаш керак, дейди Санжей.

Ўзбекистонлик Санжейнинг чечен тилидаги қўшиқларидан бири "Ноҳчи чьо" дея аталади.

Мазкур қўшиқни эшитиб, унинг ҳофизи ўзбек экани хаëлингизга ҳам келмайди. Бу қўшиқни Санжейга қадар жуда кўп санъаткорлар куйлаган экан. Хўш¸ бугун Рамзан Қодиров ва рамзанпараст чеченларни ўзига ром қилаëтган ўзбек ҳаваскор ҳофизи Чеченистонга қандай бориб қолди?

- Телевидениедан янгиликларни кўраëтган эдим. Ўшанда Чеченистонда мачит очилибди, европада иккинчи ўринда туради катталиги бўйича¸ жуда чиройли. Энди телевизорда хамма нарса чиройли кўринадику. Кейин интернетда ўтириб расмларини кўрдим. Менга жуда ёқди. Хаёлан ўша ерга борсам деган фикр ўтди. Бундан олдин унақа хаёллар бўлмаган. Қачонлардир Чечняда яшашимни, ижод қилишимни хеч қачон ўйламагандим шу кунгача. Ухладим, тушимда Чечняга келибман уже. Мачитга кирибман, мачитни ёнида катта дала бор экан, шу ерда концерт берибман¸ тушимда энди. Эрталаб саҳарда ойимга айтдим, мана шунақа туш кўрдим, нима қилай деб. Ойим айтдилар Чеченистонга бор, мачитни кўр, яхши битта қўшиқ ёз, совға қилиб кел¸ дедилар. Ҳазиллашиб айтдиларда. Чунки Ҳамма ўйлайди Чеченистонда тинчлик йўқ, уруш деб. Лекин Чеченистондек тинч жой йўқ. Уруш бўлган деб ҳеч ким ўйламайди, дейди Озодлик суҳбатда Санжей.

XS
SM
MD
LG