Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

Грознийда "Қийноқларга қарши қўмита" офиси ёқиб юборилди


Қўмитанинг бузиб ташланган машинаси
Қўмитанинг бузиб ташланган машинаси

Грознийда маска тақиб олган бир гуруҳ шахслар Чеченистонда фаолият юритаётган “Қийноқларга қарши қўмита” Халқаро жамоатчилик ташкилоти офисини бузиб, ёқиб юборди, қўмита машиналарини вайрон қилди.

Қўмитанинг 4 аъзоси офис деразасидан чиқиб қочишга улгурганини хабар қилмоқда.

Тўполон қўмита офиси олдида бошланган аёллар митингидан бошланди. Полиция бузғунчиларга қаршилик кўрсатмади.​

Грознийда 3 июнь куни эрталаб “Қийноқларга қарши қўмита” Халқаро жамоатчилик ташкилотига қарашли Бирлашган мобил гуруҳ офиси олдида Ставрополда апрель ойида полициячилар томонидан ўлдирилган чеченистонлик Жамбулат Дадаев ҳимоясига митинг бошланди.

“Дадаев – бедодлик қурбони!”, “Қотиллар жавобгарликка тортилсин!” шиорлари остида йиғилган 500 га яқин, асосан аёллар, ҳуқуқ ҳимоячиларини қарғашни бошлади ва маска тақиб олган бир гуруҳ йигитлар Қўмитага тегишли автомобилни вайрон қилди.

Ҳодисага мутлақо аралашмаётган полиция назорати остида маскадагилар офис темир эшикларини бузиб қириб, уни ёқиб юборишганини Озодликка хабар қилди “Новая газета”нинг Чеченистондаги мухбири Елена Милашина.

У ўзининг Фейсбук саҳифасида оломон ичида кўпчилик нима бўлаётганини бир-биридан сўраб, “Нимага бу ерда одамларни тўплашди, ҳукуқ ҳимоячилари ким ва улар Рамзан Қодировга нима ёмонлик қилди?”, деяётганига гувоҳ бўлганини ёзди.

Суҳбатдош аввалига Грознийда журналистларга қарши акция уюштирилаётган бўлган, дейди:

- Бу митинг, билишимча, Россия президенти маъмурияти томонидан тақиқланди. “Коммерсантъ”даги Аҳмад Қодиров жамғармаси тўғрисидаги сўнгги мақолалардан бири Қодировнинг жаҳлини чиқарган. Путинга яқин саналган “Коммерсантъ” эгаси Алишер Усмонов Чеченистон раҳбарияти ғазабини республикада ишлаётган ҳуқуқ ҳимоячиларига қаратган. 2014 йилнинг декабрида “Қийноқларга қарши қўмита” ёқиб юборилган эди, федерал ҳукуматдан бунга ҳеч қандай жавоб қайтарилмаган. Бу гал Рамзан Қодиров ҳақиқий “айбдорларга” жаҳлини сочишга кучи етмасдан, мана шу акцияни уюштирди, деди журналист Елена Милашина.

У тадбир кечаси стихияли тарзда ташкиллаштирилгани, кўчада ёмғир остида кетаётган одамлар бири-биридан “Қаерга кетяпмиз? Нимага кетяпмиз?” деб сўрашаётганини эшитганини айтиб берди. Митингда плакат кўтариб турган аёлларга бирдан болға, болгарка, мисранг кўтарган маскадаги бақувват йигитлар қўшилди ва улар офисга ҳужум қилган. Офис бир соатларча давомида вайронага айлантирилди

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар нима учун полиция томонидан ўлдирилган Жамбулат Дадаев ҳимоясига уюштирилган аёллар митинги маҳаллий президент саройи ёки Ички ишлар бошқармаси олдида ўтказилмагани тушунарсиз бўлиб қолаётганини айтмоқда.

“Қийноқларга қарши қўмита” раҳбарларидан бири Игорь Каляпин бу ҳодисадан Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Михаил Федотов хабар топгани, аммо ҳанузгача маҳаллий полиция раҳбарияти телефон гўшакларини кўтармаётганини маълум қилди.

Россия ҳуқуқ ҳимоячилари Грознийда “Қийноқларга қарши қўмита” офисига қилинган ҳужумдан қаттиқ хавотирда эканини билдирмоқда.

“Биз бу ҳодисалардан қаттиқ хавотир билдиряпмиз. Биз федерал ҳукуматнинг зудлик билан аралашиши ва Чеченистондаги ҳуқуқ фаоллари ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилишни талаб қиламиз”, деб баёнот берди “Мемориал” ташкилоти.

Айни пайтда, Кремлда Грознийдаги вазиятни ўрганишаётганини гапиришмоқда. “Биз Грознийда нима бўлаётгани тўғрисида тўлиқ маълумот олганимиздан кейин, сўзсиз, давлат раҳбарига хабар берамиз”, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

XS
SM
MD
LG