Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:41

"Эй юртим, не учун пахтазорингда беклар кўринмайди, қул кўринади"


Қўшиқчи Қодиржон Мирашуров ëзувчи Ўринбой Усмон билан суҳбатлашмоқда.
Қўшиқчи Қодиржон Мирашуров ëзувчи Ўринбой Усмон билан суҳбатлашмоқда.

Чодирхаëлнинг “Таниш қўшиқлар” саҳифасига бундан 30 йил аввал айтилганига қарамасдан, ҳануз эсимиздан чиқмаган "Сен ҳам гадо, мен ҳам гадо " қўшиғини танладик. Огаҳий ғазалига басталанган бу қўшиқнинг собиқ совет даврида айтилгани ўзига хос жасорат намунаси сифатида эсланади.

Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Қодир Мирашуровнинг илк бор саҳнага чиққанидан бери кузатиб келаëтган ëзувчи Ўринбой Усмон назарида ҳофиз сўз танлашни билгани боис, қадр топди:

- Қодир Мирашуровга камдан-кам ҳофизларгагина эришадиган улуғ бир эъзоз насиб этган. Ҳофизни ўша биринчи қўшиғидан бошлаб, ҳозиргача мухлислар эъзозлаб келишади. Унинг янги қўшиқларини қидиришади, ёзиб олишади, қайта-қайта эшитишади.Зиëли муаллим оиласида улғайган Қодир Мирашуровнинг уйидаги катта кутубхона унинг диди шаклланишида катта роль ўйнади. Огаҳий каби улуғ шоирнинг "Сен ҳам гадо, мен ҳам гадо" ғазалини илк бор қўшиқ қилишда ҳам ана шу кутубхонанинг ҳиссаси бор, - дейди суҳбатдош.

Бундан 30 йил олдин айтилган “Сен ҳам гадо, мен ҳам гадо" қўшиғининг бастакори ва ижрочисининг ўзи билан ҳам суҳбатлашдик.

- Ҳамма шеър ҳам қўшиққа тушавермайди. Қалбингдаги туғён, ташқарига чиқиши керак. Огаҳийнинг ғазали юракка таъсир этди ва унга ўзига мос оҳанг юклаб кейин халққа етказиб бердик, - дея фикр билдиради Қодир Мирашуров.

Қодир Мирашуровнинг Ўзбекистон радиоси олтин жамғармасидан ўрин олган қўшиқлари орасида қорақалпоқ шоири Бердақ қаламига мансуб “Ёруғ дунё керак менга” ашуласи ҳам бор.

Қодиржон ўзбек қўшиқчилигига ҳисса бўлиб қўшилган ашуланинг яратилиш тарихини эслар экан, озгина хиргойи қилади.

Қодир Мирашуров "Мирзо Бобур", "Кетма ёнимдан", “Сарвиноз”, “Эй сарвиравон”, “Булбулжон”, “Оллоҳим” каби қўшиқлари билан ҳам эътибор топган.

Қодир Мирашуров шоира Зулфия Мўминованинг бир шеърини қўшиқ қилди. "Бу қўшиқда эл дарди акс этган эди", дея такидлаган суҳбатдош секин ҳиргойи қилади:

Кўзимга бир узун йўл кўринади.

Ҳалқим деб эзилган эл кўринади.

Эй юртим, не учун пахтазорингда

Беклар кўринмайди, қул кўринади.

"Эй юртим, не учун пахтазорингда беклар кўринмайди, қул кўринади"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:44 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG