Линклар

Ўзбекистондан Ивановога пахта олиб кетаётган машина ағдарилди


Воқеа жойидан олинган сурат

Ўзбекистондан Иваново вилоятига 20 тонна пахта олиб келаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Mercedes юк машинаси ҳайдовчиларига тиббий ёрдам керак бўлмади.

Жорий йилнинг 3 июли, соат 19:30 ларда Россиянинг Иваново вилояти Родниковский туманида Ўзбекистондан 20 тонна пахта толасини олиб келаётган катта юк машинаси йўл четига ағнаб кетди.

Родники-Шуя-Иваново-Кинешма чорраҳасида содир бўлган бу ҳодиса гувоҳлари Mercedes ҳайдовчилари ўзларига керак бўлган бурилишдан ўтиб кетиб қолиб, йўл четида тўхтаганини йўл полицияси ходимларига айтган.

Ортга бурилиш учун асфальт четига чиққан катта юк машинаси олдинроқ ёққан қаттиқ ёмғирдан ивиб кетган ерга бир томондаги баллонлари билан ботиб қолган ва бироздан сўнг фура ботқоққа ағдарилиб тушган, машинанинг бир қисми сувга чўккан, олд ойнаси синган.

Ялангоёқ, аммо бирор жиддий жароҳат олмаган ўзбек ҳайдовчилари трассага чиқиб олгани ва Ивановога - юк эгасига қўнғироқ қилгани хабар қилинди. Ҳодиса жойига етиб келган автоиспекторлар протокол тузди.

Маълум бўлишича, Mercedes ҳайдовчилари пахтани Владимир вилоят божхонаси орқали Каминский қўрғонидаги тўқимачилик фабрикасига олиб кетаётган бўлган.

XS
SM
MD
LG