Линклар

Шошилинч хабар
17 май 2024, Тошкент вақти: 12:08

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

14:30 13.10.2015

WhatsApp: Фермернинг бошида турган ОЙБОЛТА

Пахта эккан фермерларнинг шу кунда нафақад оғир стресс ва муаммолар қуршовида қолгани ҳақидаги бир мактуб Озодликка йўлланди.

Мактубда иддао қилинишича, Наманган вилояти Чуст туманида бўлиб ўтган селектор йиғилишида бош вазир мамлакатда пахта кампаниясининг янги босқичи - ОЙБОЛТА операцияси бошланганини айтган.

Қуйида ушбу мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"Кеча кеч курун чуст туман хокимлигида бош вазирнинг селектор йигилиши булиб утди. Йигилишга кура бош вазир пахта компаниясидаги асосий кисм энди бошлангани бугундан ОЙБОЛТА тадбири бошланганини айтиб утди. ОЙБОЛТА операцияси прокуратура. Суд ижро департаменти. Туман ииб ходими ва банк ходимларидан ташкил топган булиб фермер хужалигини ерини тепасига бориб

Пахта режа канча колди. Пахта борми.. бор.. 2 кун вакт тез пахтангни териб топшир. Пахта йукми.. йук. Унда уйига бориб машина.. кискаси уйини томидаги шиферини кучириб об келасанлар деб топширик берди.

ШМ ута куйиниб НИМА ХАММА ДАВЛАТГА ПУЛ БЕРСА ФЕРМЕР КРЕДИТНИ КОПЛАМАЙ ЕБ КЕТАВЕРАДАМИ, ЙУК ЭНДИ БУНАКАСИ КЕТМАЙДИ деб роса оборди 2 соат

ХУРМАТЛИ ФЕРМЕР ХУЖАЛИГИ РАХБАРЛАРИ ОЙБОЛТА 2015 ЙИЛ 13 ОКТЯБРДАН ТОШКЕНТ ВАКТИ БИЛАН 8.00 ДАН ИШГА ТУШДИ. ХАР БИР ФЕРМЕР ХУЖАЛИГИ РАХБАРИ УЗИНИ БОШИГА МОС КЕЛАДИГАН КУНДА ТОПИБ ЕРИНИ БОШИГА ОБОРИБ КУЙСИН. ДАВЛАТ ОДАМЛАРИНИ ШУНИЯМ КИДИРИБ ОВОРА БУЛИШМАСИН..

Энг асаб бузадиган жойи фермерни карзини хеч нарсадан коплайдиган жойи бумаси КИЗИНИ, ХОТИНИНИ, СИНГЛИНИ БОЗОРГА ОБОРИБ СОТАСАНМИ МАН БИЛМАДИМ карзини тулаб банкдага кредитини епиб куйларинг дейилди. БУ ФЕРМЕР ХУЖАЛИГИ рахбарларини бир ориятлиси туриб нима деяпсан деялмайди. МАЙЛИ ХУРМАТИНИ ЧЕКИ ЙУК ФЕРМЕРЛАР ХУДО САБР БЕРСИН..."

Озодлик айни пайтда мактуб иддао қилинган ҳолатга ойдинлик киритишга уринмоқда. Янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг!

14:43 12.10.2015

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Қорақалпоғистонда (фотосюжет)

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева ва мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловалар Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида бўлиб, пахтазорлардан суратларни йўллади:

14:36 12.10.2015

WhatsApp: Ёмғир ёққанда ҳам пахтага чиқаришди

Республиканинг турли вилоятларидан кунлар совуётгани, эрталаб 8 дан кечки 8 га қадар далада юрган теримчиларнинг оғир аҳволидан шикоятлар кўпаймоқда.

Тошкент вилоятидан йўлланган мактубда ўқитувчилар ёмғир ёғаётганда ҳам далага чиқарилгани айтилди.

Теримчилардан бири суратини ҳам йўллади:

14:02 12.10.2015

WhatsApp: Асакада ўқувчиларнинг ота-онасидан пахтага чиқиш сўраляпти

Андижон вилояти Асака туманидан жўнатилган қисқагина хабарда ўқувчиларнинг ота-оналаридан пахта теримига чиқиш ёки мардикор ёллаш учун 200 минг сўм пул бериш талаб қилинаётгани иддао қилинди.

Қуйида бу хабар таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"Андижон вилоят Асака туман ХХ-мактаб мажбурий пахтага ота-оналар шу тугрими Ака Уктувчилар ёзиб беряпти Шунака ёзув болларимиздан бериб юборибди Шахсим сир саклелар ака илтимос"

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG