Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:57

Исломий давлатга қўшилиб ҳалок бўлган тожикистонликлар


19 июль куни Шерхон Мадхолов ўзининг 26 ёшли ўғли Назирбек Ироқда ҳалок бўлгани ҳақида нохуш хабар олди.

Назирбекнинг ўлими ҳақида унинг акаси Муродбек телефон орқали хабар берди.

Аммо Муродбек ҳам айни дамда турмуш ўртоғи ва уч фарзанди билан Ироқда.

Мадхоловларнинг иккиси ҳам “Исломий давлат” жангари гуруҳи бошқарувидаги ерларга кўчиб борган. Аммо Муродбек жангларда иштирок этмаётганини иддао қилмоқда.

Мадхоновлар оиласи Тожикистоннинг Хатлон вилояти,Хамадани туманида жойлашган Сайдиқул Турдиев қишлоғидан бўлади.

Маҳаллий расмийларга кўра, Хамаданидан етти киши Ироқ ва Сурияга “Исломий давлат” қўлидаги ҳудудга кетган.

Кетганларнинг айримлари, жумладан, Назирбек ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Назирбек Ироққа март ойида кетган. Кетишидан уч ой аввал иш излаб аёли билан Москвага кетган бўлган. Аммо у Россияда қолмаган.

Мадхолов Назирбек “Исломий давлат”га қўшилгани ҳақида қудасидан эшитган. Назирбекнинг қайнонаси куёви аввал қизини Москвадан Кўлобга жўнатиб юборганини айтди.

Озодлик радиосининг тожик хизмати билан суҳбатда Мадхолов:“[Ўғлим] бир неча кундан кейин қайнонасига телефон қилиб, аллақачон кетганини айтган”, деди.

“Уч ойдан кейин менга Ироқдан қўнғироқ қилди. Охирги марта май ойида телефон қилди. Ундан кейин у билан умуман гаплашганим йўқ”.

Афтидан, Назирбек ўзидан аввал Ироққа кетган акаси Муродбек изидан борган. Муродбекнинг сафари бир неча йил аввал, у Россияга муҳожирликка борганида бошланган. Бошида у хизмат марказида ишлаган, кейин савдо билан шуғулланган. Аммо Муродбекнинг отаси ўғли айнан нима олиб сотганини очиқламади.

Афтидан, орадан кўп ўтмай Муродбек динга берилган.

2012 йил отасига қўнғироқ қилиб, аёли ва икки фарзандини Мисрга “денгиз саёҳатига” олиб кетаётганини айтган.

Аммо отасининг айтишича, Муродбек шу билан қайтиб келмаган.

Мисрда Муродбекнинг аёли қиз кўрган. Орадан қанчадир вақт ўтганидан кейин Муродбек оиласи билан Ироққа борган.

Мадхолов тўнғич ўғли Муродбек билан баъзан суҳбатлашиб туришини айтади. Унинг айтишича, келини Тожикистонга қайтишни истайди. Аммо Мадхоловнинг ўғли бунга изн бермаяпти.

Билмаслик янада оғир

Мадхоловнинг ўғиллари Ироққа кетишганини айтиш учун оталари билан алоқага чиқишган. Аммо хамаданилик бошқа оилалар “Исломий давлат” сафига қўшилгани айтилаётган қариндошларидан ҳеч қанақа хабар олишгани йўқ.

Ички ишлар вазирлиги Одинамо Қурбоновага унинг Россияга ишлагани кетган ўғли Сафарали Сурияда эканлиги ҳақида хабар берган. Хавфсизлик хизмати ходимлари эндиликда Сафарали Туркияда эканлигини айтишмоқда. Аммо Сафаралининг оила аъзолари у айнан қаерда эканлигини билишмайди.

Қурбонова ўғли билан охирги марта апрель ойида суҳбатлашган. Қурбонова умуртқасини операция қилдириши керак бўлган. Сафарали онасига пул юборишини ва унга ёрдам бериш учун олдига бориши айтган. Аммо ўз ваъдаси устидан чиқмаган.

Муҳожирлар?

Мадхолов ўғилларининг радикаллашишига уларнинг “саводсиз” бўлгани ва тўғри диний таълим олмагани сабабчи, деб ҳисоблайди.

Мадхоловнинг турмуш ўртоғи ўнта фарзанд кўрганидан кейин 1998 йилда вафот этган.

Муродбек, Назирбек ва уларнинг саккиз ука-сингиллари мактабга тўлиқ бормаган ва чаласаводдир.

Аммо расмийларнинг айтишича, Сурия ва Ироққа бориб “Исломий давлат” сафига қўшилган бошқа тожикистонликлар ўзига тўқ оилалардан бўлган.

Қишлоқ кенгаши раиси Одинахмад Шарипов “Ота-онаси зиёли бўлганлар ҳам у ерга кетган”, дейди.

Шарипов Сурияда ўлдирилгани айтилаётган икки шахс – 31 ёшлиСаидбек Юнусов ва 26 ёшли Меҳрибон Муродов – ўзига тўқ оилалардан бўлганини ва олий маълумотли бўлганини қўшимча қилди.

Қишлоқ кенгаши раисининг айтишича, Сурияга кетган хамаданиликлар Россияда радикаллашган.

Сурия ёки Ироққа кетгани айтилаётган хамаданилик барча етти шахс Россияга муҳожиратга кетган бўлган.

“Бўлган ҳодисаларнинг барчаси Россияда содир бўлган”, дейди Шарипов.

“Бизнинг қишлоқда исломий давлатлар ёки жиҳод ҳақида тарғибот йўқ”, дейди қишлоқ етакчиси.

XS
SM
MD
LG