Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:57

“Оқ атиргуллар” қўшиғи - ëлғиз аëлнинг дил изҳори


Ўтган асрнинг сўнгида ëшларнинг севимли ашуласига айланган “Оқ атиргуллар” қўшиғи ижрочиси 41 яшар Умида Мирҳамидова Озодлик меҳмони бўлди. Озодликнинг Чодирҳаëл дастуридан ўрин олган "Таниш қўшиқлар" саҳифасида Умида бу қўшиқнинг яралиш тарихи ҳақида ҳикоя қилди.

Севгига узатилган қўлнинг муаллақ қолганидан азоб чеккан дардли аëл изтироблари акс этган “Оқ атиргуллар” қўшиғи муаллифи Умида Мирҳамидова негадир сўнгги пайтларда кўринмай қолгандек бўлди.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Умида Мирҳамидова санъатни тарк этмагани ва янги қўшиқ устида ишлаëтганини айтди:

- Янги қўшиқ устида ишлаяпман, аммо одамлар мени фақат “Оқ атиргуллар” қўшиғи ижрочиси, деб билади. Бу бир тарафдан мени қувонтиради¸ чунки ташриф қоғозидек бўлиб қолган. Бошқа тарафдан эса янги қўшиқларимни ҳам одамлар эшитса, деган умидим бор¸ дейди суҳбатдош.

Умида Мирҳамидова Паркент туманининг Чангчи қишлоғида санъаткор Мирсобит Мирҳамидовлар оиласида таваллуд топди. Оилада тўнғич фарзанд, бобо ва бувининг энг биринчи набираси. Юнус Ражабий номидаги мусиқа билим юртини тугатиб, "Муқимий" номидаги мусиқали драма театрига ишга кирди.

Суҳбатдошнинг айтишича¸ мусиқа соҳасида илк сабоқларни Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхоновадан олган.

"Оқ атиргулар" қўшиғи ëлғиз аëлнинг дил изҳори
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:47 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG