4 октябрь куни Қирғизистонда сайловчилар илк бор биометрик маълумотлар асосида овоз бера бошладилар. Бу сайловда берилган овозларни биринчи марта электрон қути автоматик равишда ҳисоблаб боради. Сайловда қатнашаётган партиялар вакиллари томонидан асосли эътирозлар билдирилган тақдирда, сайлов қонунчилигига мувофиқ, бюллетенлар қайтадан қўлда санаб чиқилиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда овоз ҳуқуқига эга 2 миллион 761 минг 297 нафар фуқаро бор.