Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:53

“Росавиация” MH17 ҳалокати бўйича ҳолланд терговчилари хулосаcига қўшилмади


Россия Малайзия ҳаво йўлларининг Боинг 777 учоғи қулаши бўйича Ҳолландия комиссияси тергов хулосаларига мутлоқ қўшилмайди ва тергов қайтадан ўтказилиши керак, дея билдирди “Росавиация” ширкати раҳбари Олег Сторчевой.

13 октябрь куни ҳолланд терговчилари ўтган йил, 17 июль куни MH17 рейси бўйича учган учоқ Россияда ишлаб чиқилган 9M38 Buk ракетаси билан уриб туширилган, деган хулосани эълон қилганди.

Ҳисоботга кўра, ракета қисмлари “Боинг” парчалари ва ҳалок бўлган учувчилар танасидан топилган.

Лекин, Россия томони ушбу ракета қисмлари айнан Россиянинг "Buk"ига оидлиги борасида исбот тақдим этилмаганини билдирмоқда.

MH17 самолёти 2014 йилнинг 17 июлида Донецк устидан учиб ўтаётган кезда уриб туширилган ва унинг бортидаги 298 одамнинг ҳаммаси қурбон бўлган.

XS
SM
MD
LG