Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:41

Шчусев номи ёзилган лавҳа Навоий театри деворига қайта михланди


Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри биносида эски лавҳа яна пайдо бўлди
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри биносида эски лавҳа яна пайдо бўлди

Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри деворидаги бино меъмори Алексей Шчусев номи битилган лавҳа қайтадан ўрнатилди. Дунëга таниқли меъмор Алексей Шчусев¸ Уста Ширин Муродов¸ Чингиз Аҳмаров ва Абдулла Болтаевлар исми зарб қилинган лавҳа Япония Бош вазири Шинзо Абенинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида девордан қўпориб олинган эди.

Театр реставрациясига раҳбарлик қилган муҳандис Қобул Собиржоновнинг Озодликка маълум қилишича шу кунларда меъмор Алексей Шчусев номи битилган лавҳа бинонинг одамлар кўринадиган тарафига қайтадан осилган.

Театр мулозимининг таъкидича ¸ айни пайтда ҳар иккала лавҳа бино деворига осиғлиқ турибди.

Мулозимнинг айтишича¸ Япония Бош вазири Шинзо Абенинг Ўзбекистонга ташрифи пайтида бино меъмори ëзилган лавҳанинг кўздан пана қилингани тасодиф холос.

- Театрда таъмирлаш кетаëтгтани боис бир чеккага олиб қўйилган эди. Бу тасодифан делегация келган пайтга тўғри келди. Мана хозир ҳамма кўринадиган жойга қайта осиб қўйдик¸ дейди мулозим.

Опера ва балет театри муҳандиси Қобилжон Собиржонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдош бино деворидан совет символикаси акс этган мармар бўлаклар олиб ташлангани ва бино ичкарисидаги фрескалар жўн гулқоғоз(обой) билан қоплангани ҳақидаги гап сўзларни ҳам рад қилди.

- Бу гаплар ҳақиқатдан сал узоқ. Бино меъмори Алексей Шчусев эканлигин ҳеч ким инкор қилган эмас¸ ҳаммаси жойида дейди мулозим.

Озодликка маълум бўлишича¸ 2015 йилнинг баҳорида театр биноларидаги иккита бронза лавҳа рангли металл изловчилар томонидан ўғирлаб кетилган .

Ҳозир ўрнатилган лавҳа эса нисбатан янги.

Театр меъмори 1873-1949 йилларда яшаб ўтган рус архитектори Алексей Шусев собиқ иттифоқ ҳудудидаги жуда кўп машҳур бинолар муаллифидир.

Владимир Ильич Ленин мавзолейи, Москвадаги жуда кўп баланд қаватли бинолар, Алишер Навоий театри шулар жумласидандир.

XS
SM
MD
LG