Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:46

Тошкент бозорларида гўшт нархи мўътадил, ёғ нархи кескин ошган


Шу йилнинг 1 декабридаги ҳолатга нисбатан Тошкентнинг Қўйлиқ ва Эски Жўва деҳқон бозорларида гўшт нархи бирмунча турғун ва мўътадиллигича қолмоқда.

Масалан, бир килограмм қўй гўштини шу кунда 22 000 – 26 000 сўмдан, мол гўштини эса 21 000 – 25 000 сўмдан сотиб олиш мумкин.

Парранда гўшти (асосан товуқ) ўтган ҳафтага нисбатан бироз қимматлаган, яъни Янгийўл ва Самарқанд бройлер фабрикасининг маҳсулотлари килограмми 13 500 сўмгача. Балиқ маҳсулотлари эса маҳаллий баққоллар ҳиссаси эвазига анча арзонлашган: бир килограмм (зоғорабалиқ 9 000 – 15 000 сўм), (Африка лаққаси 8 000 – 11 000 сўм), (судак 12 000 -17 000 сўм).

Бироқ пойтахт бозорларида сўмнинг қурби кетиб, доллар қиймати ошгач, хориждан, хусусан, Эрон ва Туркиядан импорт қилинувчи цитрус меваларнархи (лимондан ташқари) сезиларли даражада ошган.

Жумладан, банан нархи сўнгги икки ҳафтада қарийб 40 фоизга кўтарилди: 8 500 сўмдан 14 000 сўмгача. Ананаснинг бир боши 12 000 сўмдан 18 000 сўмгача. Кивининг килограмми 15 000 сўмдан 25 000 сўмгача. Лимон нархи эса маҳаллий етиштирувчилар ҳиссаси эвазига 8000 сўмдан 4 000 сўмгача тушди.

Гуруч бозорида эса мавсумий янги ҳосилнинг бозорга кириши эвазига нархлар бирмунча пастлади. Масалан, қилич навли ошбоп “Лазер” гуручнинг баҳоси ўртача 9 000 сўм. Ҳолбуки, бу гуручнинг килоси аввалроқ 12 000 сўмгача кўтарилганди.

Ҳаммабоп ва ҳамёнбоп “Аланга” 4 000 -5 000 сўм, “Авангард” ва “Кенжа” навли гуручлар баҳоси 3 000 – 4 000 сўм.

Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятлар бурчак-бурчакларда “Элга хизмат” шахобчаси орқали паррандачилик корхоналарини арзон тухум соттиришга мажбурлаётганига қарамай, тухумнинг бозордаги чакана нархи 500 сўмдан тушгани йўқ.

Қозоғистондан импорт қилинадиган олий навли унларнинг нархларида ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Масалан, энг сифатли олий навли “Олтин дон” – 3 200 сўм, “Дони Нон” 3 100 сўм, “Пионер” 2900 сўм ва ҳоказо.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотувга қўйилган ва энг харидоргир ун навига айланиб бораётган маҳсулот (олий навли “Марҳабо” 2 400 сўм) қозоқ унига рақобатчи бўлиши мумкин.

Пахта ва ўсимлик ёғлари нархи кескин ошган. Масалан, ҳажми 4,5 куб литр бўлган “Тошкент” ва “Моя мечта” пахта ёғларининг қадоғи 29 000 – 30 000 сўмгача, Россиядан импорт қилинадиган “Затея” ва “Аведов” ўсимлик ёғларининг литри 10 000 сўмгача.

Ангрен шакарининг чакана баҳоси 3 000 сўмни, Хоразм шакари нархи эса 3 200 сўмни ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG