Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:12

Афғон аёлини тошбўрон қилишда гумонланган шахс ҳибсга олинди


Афғонистон расмийлари сўзларига кўра, Ғўр вилоятида зинода айбланиб, тошбўрон қилинган 19 ёшли аёл ўлимига алоқадорликда гумонланиб бир шахс ҳибсга олинган.

Ғўр вилояти ҳокими Симо Жўянда 14 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда Абдуллоҳ Рамазон исмли шахснинг ўтган ҳафта ҳибсга олинганини айтди.

Ғўр расмийларига кўра, Абдуллоҳ Рамазон аёл тошбўрон қилинган Авдат қишлоғида яшаган.

25 октябрда Ғўр вилоятида зинода айбланган аёлнинг тошбўрон қилингани халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланди.

Расмийларга кўра, аёлни тошбўрон қилишда ўттиздан зиёд одам иштирок этган.

Ғўр вилояти ҳокимининг сўзчиси Абдулхай Хатибий аёл тошбўрон қилинган минтақа Толибон исёнчилари назорати остида эканини айтди.

XS
SM
MD
LG