Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

Обама: Тинчлик келишуви Кремлнинг Сурия бўйича асл мақсадларини аниқлайди


АҚШ президенти Барак Обама Россияни Сурияда уруш ўрнига тинчликни қўллашга чақириб, мазкур ҳафтада кучга кириши кутилаёган тинчлик келишуви Кремлнинг асл ниятларини кўрсатишини айтди. Шунингдек, Обама Россия билан Суриянинг ҳарбий ютуқларга эришаётганлари ҳақидаги иддаоларига шубҳа билдирди.

16 февраль куни Калифорнияда бўлиб ўтган Шарқий Осиё саммитидан кейин журналистлар олдида чиқиш қилган Обама Россия ҳаво ҳужумлари ёрдами билан Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг қўшинлари “илк ютуқларга” эришган бўлсада, мамлакатнинг тўртдан уч қисми уларнинг бошқарувида эмаслигини айтди.

Обама Россия ва Сурия бу ютуқларга эришгунича неча-неча одам ўлганини ва минглаб одам ўз уйини тарк этишига мажбур бўлганини қўшимча қилди. Унга кщра, бунча кўп одамнинг ҳалок бўлишига Россиянинг тартибсиз ҳужумлари сабабчидир.

“Сурия бўйича асосий савол Россия барбод бўлган мамлакатни ўзига ҳамкор қилиб олиб, уни қўллаш учун миллиардлаб доллар ишлатиб, нимага эришишидир”, деди у.

“[Ассад] барбод қилишни истагани учун бутун бошли мамлакат барбод бўлди, Россия эса бунга бошидан бери шерик бўлиб келмоқда”, дея сўзини давом эттирди президент.

Россиянинг Сурия ишларига аралашишига Суриядаги тузумнинг кучлилиги эмас, аксинча, кучсизлиги сабаб бўлган, деди Обама.

“Қўллаётган отингиз кучли бўлмаса, армиянгизни жўнатасиз”, деди президент ва Россиядаги чуқур иқитисодий бўҳрон ҳамда оқсаётган ҳукумат Москвага Сурияда узоқ урушни қўллаш имконини бермаслигини қўшимча қилди.

“Путин Сурияда доимий истило ўрнатишга тайёрман, деб ҳисоблаши мумкин, лекин бу қимматга тушади. ... Россия иқтисодига назар солсангиз, бу Россия учун энг яхши йўл эмаслигини англаб етасиз”.

Обама Путин учун Сурияда тинчлик келишувига эришиш ҳамда сиёсий ўзгаришни қўллаш тўғрироқ бўлишини, мазкур ҳафта келишуви бу жараённи бошлаш имконини беришини айтди.

Президентнинг бу шарҳлари 16 февраль куни бошқа АҚШ расмийлари билдирган фикрларга ҳамоҳангдир.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Марк Тонер АҚШ Россия келишувга амал қилишини кутишини ҳамда зўравонликни тўхтатиш сари олға силжиш гувоҳи бўлишни исташини айтди. Ўтган ҳафтада Минскда учрашган тарафлар келишув 19 февралдан ишга тушишини билдиришди.

Пентагон матбуот котиби Питер Кук тинчлик келишуви Россия учун “синов” ҳамда “янги кўрсаткич” бўлишини айтди.

“Биз унга ким амал қилишини яқиндан кузатиб борамиз. Зўравонликни тўхтатишга қаратилган бу келишувни бирорта бузса, буни аниқ айтишга ва лозим бўлса, жавоб қайтаришга тайёр турамиз”, деди Кук.

XS
SM
MD
LG