Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:49

Петербургда яна бир ўзбек муҳожири тўппончадан яраланди


Петербургнинг Кировский туманида 26 июнга ўтар кечаси ўзбекистонлик меҳнат муҳожири травматик пистолетдан отиб кетилди. Автомобилда ярадор ҳолатда топилган Ўзбекистон фуқароси боши ва елкасидан отилган.

Санкт-Петербургнинг Кировский тумани Ленин проспекти 101- уйда яшовчи фуқаролар жорий йилнинг 26 июни тонгги соат 6-ларда уй яқинида ўқ овозидан уйғониб кетади.

Отишма ҳақида хабар олган полиция ҳодиса жойига етиб келади ва гувоҳлар кўрсатган ерда ярадор ҳолатда бўлган эркакни аниқлади. Текширув давомида “ВАЗ-2407” машинасида бошидан ва ўнг елкасидан яраланган шахс Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожири экани аниқланди.

Гувоҳлар полиция ходимларига славян миллатига мансуб номаълум кимса ўзбекистонлик билан жанжаллашиб қолгани ва пистолетини олиб, икки маротаба унга ўқ узганини гапириб берди. Ўқ отган шахс - бақувват қора кўйлакдаги номаълум киши ҳодиса жойидан қочиб қолгани айтилди.

Яраланган ўзбек мигранти Петербургнинг 26-сонли шаҳар шифохонасига “тез ёрдам” машинасида олиб кетилди. Полиция ўқ травматик пистолетдан ўзилганини билдириб, қонунбузар қидирувга берилганини эълон қилди. Шунингдек, ҳодиса содир бўлган жой атрофда мавжуд бирорта ҳам видеокамерага тасвирга тушмагани маълум бўлди.

Петербургнинг 26-сонли шаҳар шифохонасида Озодлик сўровига Ўзбекистон фуқароси шифохонада даволанаётганини билдиришди.

Полиция жабрдийданинг шахсига оид маълумотларни очиқлагани йўқ.

Озодлик бундан олдин ҳам Россиянинг турли минтақаларида ўқотар қуролдан яраланган ва ўлдирилган ўзбек муҳожирлар ҳақида хабар берган.

Шу йилнинг 18 февралида Ленинград вилояти Гатчино туманида меҳнат муҳожири отиб кетилган эди. Нобуд бўлган шахс 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Абдукарим Бўстонов экани маълум бўлганди.

2016 йилнинг 21 январь куни кечки соат 10 ларда Петербургнинг Фрунзе туманидаги Салова кўчасидан кўкрагидан милтиқ билан отиб кетилган 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жанелидзе клиникасига олиб келингани хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG