Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:59

"Электросеть назоратчилари ғаллаоролликларни чув туширмоқда"


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан Озодликка боғланган тингловчи сўнгги пайтларда аҳолини алдаб, пулини олаётган электр назоратчилари пайдо бўлганидан шикоят қилди. Унинг даъво қилишича, назоратчилар уйма-уй юриб, электр энергиясидан қарз бўлиб қолган хонадонларни "хуфя келишув"га ундамоқда ва аҳоли қўлидан нақд пулни йиғиб олмоқда.

OzodMikrofon эшиттиришига исмини ошкор этмаслик шарти билан маълумот берган тингловчига кўра, ҳар икки ойда алмашаётган назоратчилар аҳолини очиқ-ойдин алдаётир:

- Уйга келади-да: "Сизни шунча қарзингиз бор экан, ҳозир тўламасангиз, ишингизни судга оширамиз!" деб қўрқитяпти. Энди халқда унча пул йўқ. Нима қилайлик, деб сўраса: "Бўпти, унда мен қарзингизни пасайтириб бераман ҳозир, сиз шунча нақд пул берасиз!" деяпти. Одамлар пулни беряпти, улар қарздорликни ёпаяпти. Лекин, орадан 5-6 ой ўтиб, Электросетдан фалон миллион қарз ҳақида қоғоз келяпти. "Фалон назоратчига тўлаганман-ку?!" десангиз, у назоратчи йўқ, ўрнида яна янгиси. Икки-уч йилдан бери шу аҳвол. Нима қилиш керак, - дейди тингловчи.

Қуйида тингловчи билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

"Электросеть назоратчилари ғаллаоролликларни чув туширмоқда"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:46 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG