Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 02:48

Ижтимоий тармоқларда Каримовга билдирилаётган ҳиссиётлар

Ўзбекистонни чорак аср бошқарган президент Каримовнинг оғир касалланганига одамларнинг ижтимоий тармоқларда билдираётган турли тилаклари.

Ушбу лойиҳага ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз.

Фото, видео ва ижтимоий тармоқлардаги линкларни Telegram орқали @ozodnews га юборинг.

WhatsApp: +420 727 971 539

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг миясига қон қуйилгани ҳақидаги ҳабарлар ортидан ижтимоий тармоқларнинг ўзбеклар фаол бўлган қисмида “Юртбошимиз тузалсин” деган маънода ëлворишлар урчиди.

Буни бировлар “Стокголм синдроми” "Шимолий Корея манзараси" дейишса бошқалар Ўзбекистонни гуллатган юртбошисига самимий меҳр намойиши сифатида таърифлашмоқда.

18:58 31.8.2016

Каримовга аталган "Мушоирани" самарқандлик шоир давом эттирди

Юртбошимизни асрагин Оллоҳ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:36 0:00
Бевосита линк

(Муаллиф орфографияси сақланди)

Уни улди дема менга, ёлгонларинг ёвликдир,

Сохталарча чекилган ох-афгонларинг ёвликдир,

Маломатлар ичра бино к,ург'онларинг ёвликдир,

Эртага тонг отса юртга буйлаб берар Президент!

У яшайди! Кунгилларни г'ашлаб кетмайди хали,

Уттиз миллион нигохларни ёшлаб кетмайди хали,

Юртни сендай номардларга ташлаб кетмайди, хали,

Бу кунларни кулиб-кулиб суйлаб берар Президент!

Утинаман! Халк калбига к,ундирмагин гард,

Худо, Шифоси хам узингдандир, карами кенг, мард Худо,

Иссик жонда иситма бор, кимга бермас дард,

Худо, Согайсалар бир ош билан сийлаб берар Президент!

Аямагин лабдан кулгу, табассуму-хандангни,

Йиглаб сурар, охин эшит бир шоир арзандангни,

Яхши кунга етган чоги, йикитмагин бандангни,

Эрта Юртнинг туйи булар, уйнаб берар Президент!

Уни улди дема менга, ёлгонларинг ёвликдир!

Улмасбек Самаркандий.​

19:47 31.8.2016

Ижтимоий тармоқларда Каримовни улуғловчи постерлар пайдо бўлди

20:35 31.8.2016

“Каримов ўлганини айтган харидорлардан бирини бозорчилар бутилкалар билан урди”

Sputnik about Karimov
Sputnik about Karimov

Sputniknews-Ўзбекистон нашрининг хабар беришича, Тошкент бозорларини айланган нашр мухбирлари Ислом Каримов ўлими ҳақида гап тарқатган харидорлардан бири, бозорчилар томонидан баклажкабўрон қилинган:

“Тошкент бозорларида ҳам ҳаёт қайнамоқда. Гавжум жойлардан бирида биз шундай воқеа гувоҳи бўлдик. Бозорга келган одамлардан бири баланд овозда “кеча тун соат 2да Ислом Каримов вафот этганини аниқ биламан” деб гапира бошлаган эди, яқин атрофдаги сотувчилар унга сувдан бўшаган бутилкаларни ва қўл остида бўлган бошқа буюмларни улоқтиришди. Кейин эса, “агар яна бир марта шундай гапларни айтсанг, оёғингни суғуриб оламиз”, деб пўписа қилишди. Ислом Каримов халқ орасида ана шундай ҳурматга эга, буни ҳеч қандай ижтимоий сўровларсиз тушунса ҳам бўлади”, деб ёзди нашр.

02:15 1.9.2016

Ўзбекистон халқ артисти Мирзабек Холмедов: "Қуёшимиз сўнмасин.., Ота рози худо рози"

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG