Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:52

Москвада муҳожирларга ҳужум қилган тақирбошлар устидан ҳукм чиқарилди


"Рино гуруҳи" ҳам асосан муҳожирларга уюштирилган "ов" учун қамалган
"Рино гуруҳи" ҳам асосан муҳожирларга уюштирилган "ов" учун қамалган

Москва шаҳри ва Москва вилоятида ирқчиликка асосланган жиноятларни содир этган 6 рус скинхеди 1,5 йилдан 4,5 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Тергов қўмитаси тарқатган хабарга кўра, ирқчилар “Оқ вагон” деб номлаган зўравонлик акциялари пайтида электричка вагонларида славян бўлмаган муҳожирларга ҳужумлар уюштиришганлар. Тақирбошларнинг 2015 йил 14 февралида содир этган ҳужумида бир хорижий калтакланиб ўлдирилган ва яна икки киши оғир жароҳат олган.

Тергов қўмитаси берган маълумотга кўра, Москва вилоятида истиқомат қилган 17 яшар йигит интернет орқали ўз сафдошларини 2015 йил 14 февралида белгиланган “Оқ вагон” акциясида қатнашишга чақирган.

Ушбу акциядан мақсад Москва шаҳри ва вилоятида электропоезд ҳамда темир йўлларида славян қиёфасига мос бўлмаганларни калтаклаш бўлган.

Миллатчиларнинг ушбу амалиёти натижасида бир нафар меҳнат муҳожири ҳалок бўлган ва яна уч марказий осиёлик муҳожир оғир жароҳат олганди.

Россия тергов қўмитасига кўра, маҳкамага тортилган 6 нафар миллатчи жиноят содир этган пайтда балоғат ёшида бўлмагани учун Москва вилояти суди уларни 1,5 йилдан 4,5 йилгача озодликдан маҳрум этди.

Россия ҳокимияти расмийлари сўнги йилларда ксенофобия ва ирқчилик асосидаги жиноятлар камайгани ва ушбу йўналишда кескин кураш олиб борилаётганини таъкидлашади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси эксперти Семён Чарийнинг Озодликка айтишича, Россияда ҳокимиятининг ирқчиликка қарши кўраётган чора-тадбирлари етарли эмас.

- Россияда миллатчилик асосдаги жиноятлар жазога тортилади, лекин миллатчилик тарғиботи ҳар доим ҳам тақиб этилмайди. Ҳақиқатан ҳам, 2000-йиллардан бошлаб, миллатчиларга қарши кураш анча кексинлашди. Рус фашистлари лидерлари узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм этилди. Лекин миллатчиликни фақат миллатчиларни қамаш билан бартараф этиб бўлмайди. Бу йўланишда сезиларли илгари силжиш бўлиши учун ирқчилик, ксенофобияга қарши тарғибот ишларини кучайтириш лозим. Ушбу йўналишда Россия ҳокимияти етарли чора кўрилаётгани йўқ, деди Семён Чарий.

Кузатувчиларгларга кўра, Россия бўйича Москва ва Санкт-Петербург миллатчи гуруҳлар энг фаол бўлган шаҳарлар ҳисобланади.

Санкт –Петербургда 2013 йил ноябр ойида Россия “халқ бирлиги” байрами куни рус миллатчилари ўтказган “Оқ вагон” акцияси пайтида ўзбекистонлик муҳожир йигит пичоқланиб ўлдирилганди.

19 нафардан иборат зўравонлик акцияси қатнашчилари устидан жорий йилнинг июль ойида маҳкама иши бошланди.

Яқинда Москвадаги "Сова" таҳлилий-кузатув маркази ўтказган тадқиқот натижасига кўра, Россияда 2016 йилнинг биринчи ярмида миллатчилар ҳужуми оқибатида 31 киши жароҳатланган ва бир киши ҳалок бўлгани аниқланди.

XS
SM
MD
LG