Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:59

Толиблар Қундуз шаҳрига ҳужум қилди, жанубда Лашкаргоҳ туманини эгаллаб олди


Афғонистон. Қундуз шаҳри полицияси вазиятни назорат қилмоқда. 2016 йил, 3 октябр.
Афғонистон. Қундуз шаҳри полицияси вазиятни назорат қилмоқда. 2016 йил, 3 октябр.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, толиблар мамлакат шимолидаги Қундуз шаҳрига ҳужум қилган ҳамда жанубда жойлашган туманни босиб олган. Жангарилар 3 октябрь куни тунда Қундузга тўрт тарафдан ҳужум қилган, ҳукумат кучлари билан тўқнашган.

Қундузда полиция ишларини мувофиқлаштириш офиси етакчиси Муҳаммадулла Баҳеж жангарилар сиқиб чиқарилганини, лекин шаҳар четида тўқнашувлар давом этаётганини билдирди.

Толибларнинг матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид жангарилар шаҳардаги бир неча назорат пунктини эгаллаб олганини айтди.

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида ҳукумат кучлари билан “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида кескин жанглар бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилади France-Presse агентлиги. Маҳаллий полиция қўмондони Шира Али Камол гапларига қараганда, жангарилар бугун ярим кечаси бир нечта йўналишда шаҳарга кириб келишган.

Камол шаҳардаги жанглар давом этаётгани ва хавфсизлик кучлари жангариларни сиқиб чиқариш учун қўлидан келган барча имкониятларни ишга солишганларини қўшиб қўйди.

Reuters ахборот агентлиги хабар беришича, шаҳар кўчаларида айни вақтда Калашников автоматлари, милтиқлар, пулемётлар ва гранатометлар билан қуролланган “Толибон” жангарилари кузатилган. Бўшаб қолган шаҳар осмони узра, хабар берилишича, шунингдек иккита Афғон ҳарбий вертолети ҳам учиб юрган.

Қундузгача бўлган ана шу ҳужумгача “Толибон” жангарилари мамлакатнинг бир қатор бошқа қисмларида ҳам ҳужумлар уюштиришган бўлиб, улар қаторида Ҳилманд вилояти ва унинг маъмурий маркази бўлмиш Лашкаргоҳ шаҳри ҳам бор.Тўқнашув давомида маҳаллаий полиция етакчиси ҳалок бўлган.

Бир йилча олдин Қундуз бир неча кун давомида “Толибон” назорати остида бўлган эди. Ўшанда БМТ маълумотларига кўра, жангларда 289 киши ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар яраланган эди. Ўша вақтдан бери толиблар ана шу шаҳарга бир неча бор ҳуружлар уюштиришган.

Полиция расмийси Нава вилоятида ҳарбийлар жангарилар билан жанг қилаётганини билдирди.

4 октябрь куни Брюсселда Афғонистонга ёрдам бериш масалаларини кўриб чиқиш учун халқаро донор конференцияси бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG