Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2020, Тошкент вақти: 23:09

Путин Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишига қарши чиқмади


Чоршанба куни Берлинда бўлиб ўтган “Норманд тўртлиги” форматидаги етакчи давлатлар учрашувида Донбасс ҳудудига ЕХҲТ ҳарбий миссияси киритилиши тўғрисида келишиб олинди.

Украина президенти Петро Порошенко расмий баёнотида ҳарбий тинчликпарвар қисмлар минтақада бўлажак маҳаллий сайловлар давомида тартиб сақлашга кўмаклашишини билдирди.

- Ҳеч ким ЕХҲТ фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги тўғрисида келишиб олдик. Биз ҳам келгуси сайлов пайти, ҳам ўтиш даврида хавфсизлик шароитларини таъминлаш мақсадида ЕХҲТнинг қуролланган, бошқа сўз билан айтганда, полициячи миссиясини киритишга уриниб кўрамиз, деди Украина, ГФР, Франция ва Россия лидерлари иштирокида бўлиб ўтган учрашув натижаларига баҳо берган президент Петро Порошенко.

У Россия президенти Владимир Путин ҳарбий миссия киритилишига тўсқинлик қилмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

- Россия тарафи ЕХҲТнинг қуролланган полициячи миссияси киритилишини қўллаб-қувватлаганини алоҳида таъкидлашим лозим, деди Порошенко.

Украина президенти сўзларини Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлади. Бундан олдинроқ РБК нашри Москва ЕХҲТ миссиясига қарши чиққани тўғрисида хабар берган эди.

"Тўртлик" давлатлари раҳбарлари учрашуви
"Тўртлик" давлатлари раҳбарлари учрашуви

Айни пайтда, тан олинмаган Донецк ва Луганск республикаларида ЕХҲТ миссияси киритилишига қарши чиқишди. ЛНР расмий вакили Владислав Дейнего Интерфакс орқали “Донбассга миссия киритиш учун техник шароитлар йўқ”лигини билдириб, деди.

- Бугунги кунда бунга зарурат йўқ. Биз қатъиян қаршимиз. Шунингдек, буни техник жиҳатдан амалга оширишнинг иложи йўқ – бошқа миссия ва бошқа мандат керак. Ҳозирги миссия гражданлик характерга эга. Хуллас, уни амалга ошириб бўлмаса керак, дея хулоса қилди у.

Донецк айирмачилари ҳукумати вакили Эдуард Басурин ҳам ҳарбий бўлинмаларга эга бўлмаган ЕХҲТ назорат полицияси вазифасини бажарувчи қисмларни киритмаслиги кераклигини уқтирди.

Айирмачилар қуролли тинчликпарвар қўшинларининг киритилиши “Минск шартномалари бузилиши”га олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG