Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:36

Тожикистоннинг 90 фоиз ҳудуди уч соатга электр қувватисиз қолди


Тожикистоннинг 90 фоиз ҳудуди 28 октябрь куни уч соатга электр қувватисиз қолди.

Оқибатда пойтахт Душанбе ва мамлакатнинг қолган қисми зимистонга чўмди.

Пойтахт кўчаларида светофорлар ҳам ишламай қолган.

Тожикистондаги "Барқи Тожик" ширкати Норак ГЭСидаги техник носозлик туфайли электр таъминотида шундай узилиш бўлганини билдирди.

Айни пайтдаТожикистон Ваҳш дарёсида Роғун ГЭСининг 335 метрлик тўғонини қуришга киришган.

Ишлаб чиқариш қуввати 3600 МВт электр энергияга эга Роғун ГЭСининг биринчи иккита агрегати 2019 йилгача қуриб битказилиши режаланмоқда.

XS
SM
MD
LG