Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:17

Россия ва Сурия Ҳалабни қайта қўлга олиш амалиётини тўхтатмоқчи эмас


7 декабрь куни Россия ҳамда Сурия етакчилари ғарб мамлакатларининг ўт очишни тўхтатиш илтимосини рад этиб, Ҳалабни қайта қўлга олиш амалиёти давом этишини билдирди. Сурия президенти Башар Асад ҳукумат кучлари шаҳарни бутунлай қўлга олиш арафасида эканлигини айтди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ноябрь ойининг ўртасидан бери исёнчилар ўз бошқарувидаги ҳудудларнинг 75-80 фоизини қўлдан бой берган. Ҳалабни қайта қўлга олиш Асад учун узоқ йиллардан бери давом этаётган исённи тўхтатиш сари ташланган энг катта қадам бўлади.

Асад “Ал-Ватан” газетасига берган интервьюсида “Ҳалаб бутун Суриядаги жанг йўналишини ўзгартириб юборади”, деди.

“Бу Суриядаги урушнинг якуни бўлмайди. Аммо бу шу йўналишда ташланган катта қадам бўлади”, дея қўшимча қилди президент.

Асад айни дамда ўт очишни тўхтатиш имконсиз эканлигинини айтди. “Америкаликлар оташкесим талаб қилишга чорламоқда, чунки уларнинг террорчи агентлари оғир аҳволга тушиб қолган”, деди президент.

7 декабрь куни исёнчи гуруҳлар ҳамда ғарб мамлакатлари яна бир бор оташкесим ўрнатишга чақирди. Аммо Дамашқ ва Москва оташкесим ҳақида муҳокама бошлаш учун аввал исёнчилар шаҳарни тарк этиши кераклигини таъкидламоқда.

“Бутун Сурияни озод қилиш қарори қабул олинган ва Ҳалаб бу режанинг бир бўлагидир”, деди Асад. Сурия президент Россия билан амалиётни давом эттириш қарорини муҳокама қилганини айтди ва “ҳар икки мамлакат ўртасида кун сайин муҳокама ўтказмай бирорта ҳам қарор чиқарилмайди”, деди.

XS
SM
MD
LG