Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:49

“Бунёдкор” бош мураббийи комага тушиб қолди


Igor Luschan coach
Igor Luschan coach

“Бунёдкор” (Тошкент) футбол клубининг бош мураббийи Сергей Лушчан 2016 йил 7 декабрь куни соат тахминан 14.00-14.30 ларда ҳушидан кетган ва пойтахтдаги Республика Шошилинч тиббий марказига (собиқ 16-шаҳар касалхонасига) олиб кетилган. Комага тушишдан олдин мураббий клубдаги ўз кабинетида бўлган.

“Сергей Иванович ўз кабинетида ҳушидан кетди ва стол устига қулади”, - деди клуб ходимларидан бири. Унинг айтишича, бу ҳолат Лушчан билан иккинчи марта содир бўлган. “Ўтган ҳафтада ҳам Сергей Иванович ҳушидан кетиб, касалхонага олиб кетилганди. Ўшанда врачлар, мураббийнинг миясида хавфсиз ўсимта борлиги ҳақида илк ташҳис қўйишган эди”, - деди “Бунёдкор” ФК ходими.

Унинг айтишича, Сергей Лушчан ҳозир ҳам касалхонада. “Ачинарлиси шунда-ки, у ҳалигача ўзига келмаган”, - деди клуб ходими.

43 ёшли Сергей Лушчан мураббийлик фаолиятини “Бунёдкор” клуби академиясидан бошлаган. 2011-2013 йилда у клубнинг ёшлар жамоаси ва “Бунёдкор-2” жамоасига мураббийлик қилган. 2014 йилда 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббий бўлиб ишлади. Шу йилнинг июнь ойидан бошлаб то бугунгача “Бунёдкор” жамоасининг бош мураббийи бўлиб ишлаб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG