Линклар

Шошилинч хабар
03 июн 2020, Тошкент вақти: 09:38

Таниқли ҳофиз Маҳмуджон Азимовга қўйилган тақиқ 15 йилдан кейин олиб ташланди


Маҳмуджон Азимовга қўйилган тақиқ 15 йилдан кейин олиб ташланди

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Азимовга қўйилган тақиқ олиб ташланди.

1980 йиллар охирида "Самарқандга борсам мен агар..", "Файзулла бобом", "Усмон Носир", "Мирзо Бобур", "Соҳибқирон Амир Темур", "Мўъмин Мирзо", "Афғон қирларида қолган баҳодирлар" каби қўшиқлари билан ўзбек санъатида ўзига хос из қолдирган Маҳмуджон Азимов Озодлик билан суҳбатда ўзига қўйилган тақиқни олиб ташланишини 15 йилдан кўпроқ вақт кутганини айтди.

"Cамарқандга борсам мен агар..." қўшиғи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:11 0:00
Бевосита линк

2001 йил май ойида Тошкентдаги "Халқлар дўстлиги" саройида берган концертидан кўп ўтмай санъаткор лицензияси бекор қилинган, унинг қўшиқлари эса барча давлат телевидение ва радиолари репертуарларидан олиб ташланган эди.

Таниқли санъаткор қўшиқларидаги "миллийлик баъзиларга" хуш келмаганини билдирди.

- Маълум кимгадир ёқмаган шу концертим. Менам тақдирга тан бердим. Лекин, Худога минг қатла шукр, мана қайтдик, - деди Маҳмуджон Азимов. - Шавкат Мирзиёевга минг раҳмат. Роса хурсандман шу одамдан. Шу одам бизнинг кичкинагина санъатимизни эътиборга олиб, Ўзбекнавога хат юборишипти. Ўзбекнавога Вазирлар Маҳкамасидан хат борипти. Кейин менга Мирзиёевнинг қабулхонасидан телефон қилишди. "Маҳмуджон ака, раҳмат сизга шунча йил... Ҳаммасидан хабаримиз бор, Ўзбекнавога борингда, лицензияларни олиб, ижодни давом эттиринг, халқ сизни соғинди, дейишди.

Таниқли санъаткор Маҳмуджон Азимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:41 0:00
Бевосита линк

Озодлик Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Ортиқ Отажонов, Бобомурод Ҳамдамов, Обид Асомов каби қатор таниқли санъаткорларга кейинги йилларда жорий этилган тақиқ бекор қилинаётгани ҳақида хабар берганди.

- 15 йил Оллоҳ, деб ўтирдик. Яратган бандасини Оллоҳ ризқсиз қўймас экан. Ўзбек халқига таъзим қиламан аввали Худо. Шу халқ йўқлаб турди. Ошларга бориб турдим. Барибир халқнинг ичида бўлдим мен, - дейди Маҳмуджон Азимов.

У янги йилда янги дастур билан Тошкентда концерт бериш ниятида эканини билдирди.

"Ёрим мани" - санъаткорга қўйилган тақиқ олиб ташлангандан кейин яратилган қўшиқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:18 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (31)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG