Линклар

Шошилинч хабар
09 апрел 2020, Тошкент вақти: 23:12

Полиция Берлин бозоридаги терактдан сўнг махсус операция ўтказмоқчи


Германия полицияси Берлиндаги рождество бозорида содир этилган терактда гумонланган тунислик яшаган Шимолий Рейн-Вестфалия ҳудудида махсус операция ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Dpa агентлиги хабар қилди.

Der Spiegel нашрига кўра, Берлин бозоридаги ҳужумни уюштирган юк машинаси ичидан Тунис ватандоши бўлган 23 яшар йигитга тегишли ҳужжат топилган.

Suddeutsche Zietung нашри эса тунислик гумондор Германияга жорий йил баҳорида келган қочқин экани ва унинг радикал исломчилар билан алоқаси борлиги аниқлангани ҳақида ёзди.

Душанба оқшомида Германия пойтахтида юк машинаси рождество бозорига тўпланган оломон устига юриши натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 58 киши тан жароҳати олган.

Жиноятчи Польша компаниясига тегишли машина эгасини ўлдириб, автомобилни ўғирлаб қочгани аниқланган.

Берлин бозоридаги теракт учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG