Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 22:19

БМТ Сурияда содир этилган ҳарбий жиноятларни судга оширувчи гуруҳ тузди


Сурия ҳукумати кучлари аскарлари қор босган Ҳалабда. 2016 йил, 21 декабрь.

БМТ Бош ассамблеяси Россия ва Суриянинг кескин қаршилигига қарамасдан, Сурияда содир этилган ҳарбий жиноятлар ва инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари юзасидан судловни тайёрлаш учун махсус гуруҳ тузишни қўллаб овоз берди.

21 декабрь куни Лихтенштейн томонидан тайёрланган резолюцияни 105 мамлакат қўллади. 15 мамлакат қарши овоз берди. 52 давлат эса овоз беришдан бош тортди.

Россиянинг Ассамблея БМТ Хавфсизлик кенгаши ишларига аралашаётгани ҳақидаги эътирозлари резолюцияга тўсиқ бўла олмади.

Хавфсизлик кенгашида Россия Сурияда содир этилгани айтилаётган уруш жиноятларини кўриб чиқишга қаратилган уринишларга тўсқинлик қилиб келади.

Резолюцияга қарши овоз берганлар орасида Эрон ва Хитой ҳам бор.

Лихтенштейннинг БМТдаги вакили Кристиан Венавесер “Жавогарликка тортиш бўйича ҳамма ҳаракатларни ҳаддан ташқари кўп марта, ҳаддан ташқари узоқ пайтдан бери кейинги қолдириб келаямиз”, деди. Вакил бу ҳол Суриянинг ваҳший тактикаси маъқулланмоқда ва бу тактика учун жавобгарлик йўқ, деган фикр туғдиришини билдирди.

Тузилган гуруҳ БМТнинг Тергов комиссияси билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Комиссия шу пайтгача Суриядаги уруш давомида содир этилган ваҳшийликлар ҳақида бир неча батафсил ҳисоботни эълон қилган.

Суриянинг БМТдаги элчиси Башар Жафарий резолюция “ноқонуний” эканлигини айтиб, у можарони ҳал қилишга тўғридан-тўғри тўсиқ бўлишини такидлади.

Huma Rights Watch расмийси Балкис Жарра Хавфсизлик кенгашида силжиш бўлмаётган бир пайтда қабул олинган резолюцияни олқишлади. Расмий Бош ассамблея “жиддий жиноятлар қурбонлари тарафини олувчи ўта муҳим позицияни” эгаллаганини айтди.

XS
SM
MD
LG