Линклар

Шошилинч хабар
27 июн 2019, Тошкент вақти: 13:25

АҚШ яна беш россияликни “Магнитский рўйхати”га қўшди


Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин.

Қўшма Штатлар инсон ҳуқуқларини бузганликда гумонланган яна беш россиялик, шу жумладан, Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ҳамда Британияда Кремль танқидчиси Александр Литвиненко заҳарланишида айбланган депутат Андрей Луговойга қарши санкциялар жорий қилди.

АҚШ Молия вазирлиги томонидан жорий этилмиш молиявий санкциялар ва виза беришга тақиқ 2012 йилдаги “Магнитский қонуни” доирасида қабул қилинган. Бу қонун Вашингтон ҳуқуқшунос ва коррупцияга қарши курашчи Сергей Магнитский ўлими ва бошқа жиноятларга алоқадор деб ҳисоблайдиган шахсларга қарши қаратилган.

44 кишини ўз ичига олган “Магнитский рўйхати”да Бастрыкин ва Луговой россиялик расмийлар орасида энг таъсирли мулозимлардир. АҚШ расмийлари фикрича, Бастрикин раҳбарлик қиладиган қўмитада Россия президенти Владимир Путин мухолифларига қарши сиёсий сабаб билан очилган жиноят ишлари кўп.

Британиялик терговчилар Россия Давлат Думаси аъзоси Андрей Луговойни 2006 йилда Лондонда Литвиненкони шахсан заҳарлаган одам, деб биладилар.

XS
SM
MD
LG